Кўзи очиқнинг қилмиши

Кўзи очиқнинг қилмиши


Айрим фуқаролар томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга ёрдам кўрсатиш ўрнига, уларнинг ожизлигидан фойдаланиб жиноят содир этиш ҳолатлари учраётгани ачинарли ҳол.

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшовчи И.М., ўзининг “Kobalt” русумли автомашинасида “Дўстлик” метро бекати ёнида Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига танишини кутиб олиш учун кетмоқчи бўлган вақтида сурхондарёлик кўзи ожиз фуқаро С.А.ни йўловчи сифатида олиб, уни аэропортга олиб келади. Шундан сўнг С.А.га йўлкира ҳақи 30 минг сўм бўлганини маълум қилади. С.А. эса унга ёнида нақд пули йўқлигини, шу миқдордаги пул миқдорини ечиб олиш учун ўзига тегишли банк пластик картасини тақдим этади.

Қарангки, фуқаро И.М. С.А.нинг кўзи ожизлигини била туриб, аэропортнинг ичкари қисмидаги банкомат орқали банк пластик картасидан 30 минг эмас, 300 минг сўм миқдоридаги пул маблағини ечиб олади. Банкомат чеки ва пластик картани кўзи ожиз фуқарога қайтариб бериб, ечиб олинган пулни ўз эҳтиёжи учун бемалол сарфлаб юборади.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Нозим ҒУЛОМОВ,

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ҳузуридаги Тергов бошқармаси ЎМИБ терговчиси.

 

 

 

Report Page