КЎПЧИЛИК СЎРАЙДИГАН САВОЛГА УМУМИЙ БИТТА ВА ЛЎНДА ЖАВОБ!

КЎПЧИЛИК СЎРАЙДИГАН САВОЛГА УМУМИЙ БИТТА ВА ЛЎНДА ЖАВОБ!

@ginekologim


Манда фалон жойим оғрияпти. Битта дори ёзберинг?

Кеча фалондақа бўлганди. Энди мана бу дорини ичсам бўладими?

Врачим шуни тайинлади, сиз нима дейсиз, бўладими ичасам шуларни?

Баъзилар мана шу дорини зўр деяпти, сиз нима дейсиз, ичсам фойдаси бўлармикан?

Мана шу дори ҳақида фикрингизни билмоқчийдим?

 

Ҳар бир организм ИНДИВИДУАЛ (яъни ЎЗИГА ХОС). Беморни кўрмасдан, текширмасдан, касаллик тарихи, анамнези (ташхис қўйиш учун бемор билан бевосита олиб борилган савол-жавоб натижасида тўпланган маълумотлар мажмуи, яъни касаллик бошланиши ва ривожланиши, муддатлари, симптомлари, ўтказилган опреациялар, жароҳатлар, ҳомиладорликлар, абортлар, сурункали нуқсонлар, аллергик реакциялар, ирсиятга алоқадор ҳолатлар, яшаш ва иш шароити ва ҳ.к.) билан танишмасдан, таҳлилларини кўрмасдан даво чораси тайинлаш, дори тайинлаш ТИББИЙ ЭТИКАГА ҲАМ, ҚОНУНГА ҲАМ ТЎҒРИ КЕЛМАЙДИ. Эътибор берган бўлсангиз барча тиббий оммавий ахборот воситаларида “Ҳар бир организм индивидуал. Бу ерда ёзилганларни қўллашдан олдин албатта шифокор-мутахассис билан маслаҳатлашинг” деб ёзиб қўйилади. Бу тиббиётда энг муҳим қоидалардан бири. (Мен ҳам канални аввалидаёқ ва кейин ҳам бир неча бор буни айтиб ўтганман ). Бунга амал қилмаган шифкорни яхши мутахассис деб бўлмайди. Сизга шунақа кўрмасдан ОНЛАЙН ДАВО ТАЙИНЛАЙДИГАН шифокор керак бўлса сиз янглиш жойга мурожаат қилибсиз. Мен бундай “Дон кихот"лик қилмайман.

Менинг (кўригимдан ўтмаган пациентлар учун) саволларга жавобларим фақат ва фақат ТАВСИЯ (рекомендация) мақомида бўлади ва ДАВО ЧОРАСИ (назначение) БЎЛМАЙДИ. Чунки ўша дори кимгадир аллергия бериши мумкин. ҳатто витамин бўлса ҳам, кимгадир бошқа ёндош касалликларини қўзғатиб қўйиб фойда келтирман деб зарар бериши мумкин (ҳам баъзида пациентнинг қайси аҳволдалиги ҳам номаълум бўлади: қиз болами, аёлми, ҳомиладорми, эмизикли боласи борми, яқинда ҳомила тушганми ва ҳ.к. ахир буларни ҳисобга олмасдан қандай даво чораси кўриш мумкин!) Қош қўяман деб кўз чиқариш бўлади. Ўзим кўрган, текширган ва рўйҳатимда тиббий картаси бўлган беморларгагина даво тайинлашим мумкин.

Баъзилар ўзича қаердандир ва кимдандир эшитган даво чорасини қўллашни ёки дориларни истеъмол қилса бўладими деб сўрайдилар. Бунга ҳам юқоридаги гап жавоб. Фақатгина сизни бевосита кўрган, текширган, керак бўлса УТТ қилган, анамнезингиз билан танишган шифокоргина (агар шу касаллик унинг ихтисослигига кирса) даво чораси тайинлаши мумкин. Шунга ҳар кимни ҳар гапига амал қилавермаслик керак.

Яна айримлар ўзларини кўрган ва текширган шифокор тайинлаган даво чораси ёки дорини тўғри ёки нотўғрилигини сўрайдилар. Бунга ҳам ўша жавоб. Касални кўрмаган ва текширмаган шифокор ҳеч қачон касални бевосита кўрган ва текширган шифкорни давоси устидан ўзича фикр билдириши нотўғри. Чунки кимгадир даво бўлган нарса кимгадир зарар бериши мумкин. Агар бемор ўша уни кўрган ва даво тайинлаган шифокордан қониқмаса, унда бошқа шифокорга мурожаат қилишга ҳаққи бор. Аммо унисига бунисини шикоят қилиб бориш мутлақо нотўғри иш.

Динимизда ҳам ишни ўз аҳлига, яъни мутахассисига топшириш буюрилган. Акс ҳолда одамни операция қилишни жарроҳга эмас гўёки қассобга топшириб қўйгандек бўлинади.

Қайси аъзода ва қандай касаллик бўлса шунга кўра қайси мутахассисларга мурожаат қилиш кераклигини рўйҳатини ҳам беряпман.

 

ҚАЙСИ МУТАХАССИСГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ КЕРАК?

 

Кўкрак бези фаолияти муаммолари – МАММОЛОГ

Гормонал фаолият бузилишлари (буқоқ, диабет ва ҳ.к.)– ЭНДОКРИНОЛОГ

Буйрак ва сийдик чиқариш тизими фаолияти муаммолари – УРОЛОГ

Қизлик пардаси муаммолари – БОЛАЛАР ВА ЎСМИР ҚИЗЛАР ГИНЕКОЛОГИ

Қин торайтириш ва интим пластика – ГИНЕКОЛОГ, ПЛАСТИК ЖАРРОҲ

Бачадон найларини очтириш муаммоси – ГИНЕКОЛОГ-ЖАРРОҲ (ЛАПАРОСКОПИЯ)

Вагинизм, жинсий муносабатлардаги муаммолар – СЕКСАПАТОЛОГ, ПСИХОЛОГ

Бавосир (геморой) – ПРОКТОЛОГ

Қон томирлар варикоз кенгайиш – ҚОН ТОМИР ЖАРРОҲИ (СОСУДИСТЫЙ ХИРУРГ)

Эркаклар бепуштилиги бўйича – АНДРОЛОГ, РЕПРОДУКТОЛОГ

Аёллар бепуштлиги бўйича – РЕПРОДУКТОЛОГ, ГИНЕКОЛОГ

 

Саломат бўлинг ...  🌺

 

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

 

Каналга уланинг:👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ

 

Report Page