Квинке шиши
Давлатов Жасур - Аллергология ва клиник иммунология йўналиши магистри
Квинке шиши ёки ангионевротик шиш (angioedema) тери ости тўқималарининг(шиллиқ қаватининг ва терининг) шишиши билан ажралиб турадиган, тез ривожланаётган ва асосида аллергик реакция ётувчи ўткир ҳолатдир. Қон томирларининг ўтказувчанлигини ошиб, қон таркибидаги суюқлик тўқималарга киради ва шиш ривожланади. Одатда шиш юзда пайдо бўлади.


Камдан кам холларда ошқозон-ичак тракти, жинсий аъзолар ва нафас йўлларининг шиллиқ пардаларида кузатилади. Касаллик 1882 йилда уни биринчи маротаба тасвирлаб берган немис шифокори Генрих Квинке шарафига шифокорнинг номи билан аталади. Биринчи марта люмбал пункция қилган шифокор хам шу киши.

Квинке шиши тери ости тўқимаси ривожланган жойларда — лаблар, қовоқлар, ёноқлар, оғиз шиллиқ қаватида шиш пайдо бўлиши билан намоён бўлади. Терининг ранги ўзгармайди. Қичишиш бўлмайди. Енгил кечганда одатда, бир неча соатдан кейин (чўзилиб кетса 2-3 кунгача) изсиз ўзи йўқолади.
Сабаблари нима?
Дори препаратлари, хар-хил ўсимлик чанглари, хашаротлар чавиши, стресс омиллар ва бошқа сабаблар сабаб бўлиши мумкин. Баъзан сабаби аниқланмаган вақтда идиопатик дея ташхис қўйилади. Квинке шиши ривожланишининг 2 тури мавжуд: сурункали ва ўткир. 6 ойдан ортиқ давом этадиган узоқ вақт шиш ҳолати сурункали кечишидан далолат беради. Таъсир механизми бўйича касаллик ирсий ёки орттирилган бўлиши мумкин.
Тананинг қайси қисмларида шиш кузатилади?
Расмлар орқали янада кенгроқ тасаввурга эга бўлишингиз мумкин.







Ўлимга олиб келиши мумкин!
Шиш нафас йўллари шиллиқ қаватида тарқалган холларда оғир холатларга олиб келиши, нафас етишмочилиги ривожланиши мумкин. Бу ҳолда овознинг бўғиқлаши, нафас олишнинг қийинлашиши (аввал нафас олиш, кейин нафас чиқариш), шовқинли нафас, юзлар қизариши, кейин бирдан оқариши кузатилади. Вазият назорат қилинмас гиперкапник (қонда карбонат ангидрид кўпайиб кетиши) кома ривожланиши ва кейин беморда ўткир нафас етишмовчилиги туфайли ўлим содир бўлиши мумкин.

Квинке шиши оддий крапивница (Эшакеми)дан фақат терининг зарарланиши чуқурлиги турлича эканлиги билан фарқ қилади. Шуни таъкидлаш керакки, крапивница ва Квинке шишини келтириб чиқарган сабабчи аллерген бир хил бўлиши мумкин.

Даволаш тамойили қандай олиб борилади?
Квинке шишини даволаш учун антигистаминлар, лейкотрин ингибиторлари, глюкокортикостероидлар ишлатилади. Даволашда дори-дармонларни беришдан аввал, сабабчи омилларни аниқлаш ва уларни бартараф етиш шарт. Беморлар касалхонага ётқизилиши керак.
Умумий ёндашув
Диета;
Энтеросорбентлар;
Кортикостероидлер;
Шишишни бартараф етиш учун диуретиклар;
Ич сурувчилар;
Иммун стимулаторлар;
Томирлар ўтказувчанлигини камайтириш учун ангиопротекторлар;
Плазма қуйиш.
Шошилинч ёрдам
Квинке шиши хавфли ҳолат бўлгани учун вақтида биринчи ёрдам кўрсатиш жуда муҳим.

Аввало, тез ёрдам чақиришингиз керак.
2. Сабабчи аллерген маълум бўлса, дарҳол беморнинг аллерген билан алоқасини тўхтатиш керак.
3. Квинке шиши дори ёки ҳашаротлар чақишидан ёки мушак ичи инъекциясидан сўнг содир бўлса, хашарот чаққан, инъекция қилинган жойнинг юқори қисмида босувчи боғлам қилиш зарур. Агар бинтни қўллаш мумкин бўлмаса, у ҳолда ўша жойга совуқ компресс ёки муз қўйиш керак. Шундай қилинса вазоконстрикция туфайли аллергеннинг тарқалишини секинлашади.
4. Беморга тоза ҳаво келишини таъминлаш.
5. Тез ёрдам келишидан олдин жабрланувчини тинчлантиришга ҳаракат қилиш.
6. Озиқ овқатга аллеген шубхаси туғилса, актив кўмир таблеткасини ичириш.
Профилактика - олдини олиш
Такрорий Квинке шишининг олдини олиш учун бемор таьқиқланган моддаларни истеъмол қилишини олдини олиш хамда дори ва озиқ-овқат истеъмол қилишини қатьий назорат қилиш керак. Дори воситалар шифокор аллерголог назорати остида олиб борилиши керак. Квинки шишининг сабаби ирсий бўлса, бундай холатда бемор қўзғатувчи омиллардан қочиш керак:
Эътиборингиз учун рахмат!