Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Шерхон Суяров мавзу юзасидан маълумот берди:

Республикада жами 38 229 та кўп квартирали уйлар 1 млн. 228 минг та хонадонлар мавжуд бўлиб, шундан 833 минг 547 та хонадон марказий ва маҳаллий қозонхоналар, индувидуал иситиш қозонлари, контрамарка ва голланд печлари орқали иссиқлик энергияси билан таъминланган.

Қолган 17 625 та кўп квартирали уйлар, яъни 395 204 та хонадон бошқа турдаги иситиш ускуналари ва қўлбола иссиқлик мосламаларидан фойдаланиб келмоқда.

Бугунги кунда республика бўйича марказлашган иссиқлик тармоқларининг 2 000 км бўлган қисми яроқсиз аҳволда бўлиб, тармоқдаги йўқотишлар ўртача 40 фоизни ташкил этмоқда.

Бу каби йўқотишларнинг олдини олиш ва иссиқлик таъминоти соҳасида 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида, қозонхоналардаги ёрдачи ускуналар ҳамда иссиқлик тармоқларини мавсумга пухта тайёргаш ишлари амалга ошириш ишлари давом этмоқда.

Шу билан бирга, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жараёнида республика ва маҳаллий бюджетлар ҳисобидан 51 та қозонхона, 715 та қозон жиҳозлари, 200 км узунликдаги иссиқлик тармоқларини мукаммал таъмирлаш, 140 та насос агрегатларида мукаммал ва жорий таъмирлаш, 100 кмдан зиёд иссиқлик тармоқлари ҳамда иссиқлик қопламаларини тиклаш ишлари амалга оширилади.

Мавжуд муаммолар:

Бугунги кунда аҳолининг хақли эътирозларига сабаб бўлаётган асосий муаммолар ҳамда уларнинг ечими ва аҳолига хизмат кўрсатиб келаётган иссиқлик таъминоти корхонасининг муаммоларига тўхталиб ўтсам тўғрироқ бўлади деб ўйлайман.

Мазкур муаммоларни бартараф этиш учун изланишлар, дунёда коммунал соҳада илғор бўлган давлатлар тажрибасини ўрганиб чиқилди. Соҳага ўзгача ёндошиш, хизматлар сифатини яхшилаш ва янгиликлар олиб кириш учун  албатта катта миқдордаги сармоя киритиш талаб этилади.

Бугунги кун талаби ҳисобланган қўшма инвестицион лойиҳаларини коммунал соҳага жалб қилиш, ишлаб чиқиш ҳамда мавжуд муаммоларга ечим топиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси делегацияси амалий ташриф билан жорий йил 9-12 июнь кунлари Татаристон Республикаси Қозон шаҳрида (Россия Федерацияси) хизмат сафарида бўлишди.

Сафар давомида Ўзбекистон Республикаси делегацияси Қозон шаҳри бош консуллиги билан биргаликда, Татаристон Республикасининг манфаатдор вазирликлар, идоралар ва потенциали йирик бўлган инвесторлар билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек келажакда уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги узоқ муддатли алоқаларни мустаҳкамлашга доир музокаралар ўтказишди.

Ўз навбатида вазирлик томонидан иссиқлик таъминоти тизимига давлат-хусусий шериклигини (ДХШ) жорий этиш ва иссиқлик электр станцияларини қуриш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳамкорлик қилиш истагини билдирилди. Бундан ташқари, ҳамкорлик ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш доирасида “КЭР-Холдинг” компанияси фаолияти ҳам ўрганилиб, ўзаро музокаралар ўтказилди.

Маълумот учун: “КЭР-Холдинг” компанияси - пудратчи ташкилот сифатида энергетика, нефт-кимё ва нефтни қайта ишлаш, металлургия, машинасозлик ва нефт-газ саноатида муҳандислик, таъминот ва қурилишни бошқаришнинг бутун бир жараёнини амалга оширадиган муҳандислик компанияси ҳисобланади.

Мазкур “КЭР-Холдинг” компанияси билан учрашув доирасида томонларнинг уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида иссиқлик энергетикасини ривожлантириш юзасидан ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

Хизмат сафари давомида жойларга чиқиб ўрганиш ҳамда амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишилди. Хусусан, Татаристон Республикасидаги энг йирик ва тажрибали ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган “Унистрой” комплекси (“УнистройДом” МЧЖ) фаолияти яқиндан танишилди.

Ушбу сервис компания томонидан барпо этилган "AРТ CИТИ" турар-жой мажмуасида коммунал хизматлар, комплекс ҳудудида тартибни сақлаш, хавфсизликни таъминлаш, кеча-кундуз видеокузатув олиб бориш, шунингдек, аҳолига маиший масалаларни ҳал қилиш бўйича фаолият кўрсатиб келинади.

Татаристон қурилиш компаниялари нафақат бутун бир комплексни лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга топшириш билан шуғулланади, балки мазкур комплексни кейинчалик эксплуатациясини ҳам бутунлай ўз зиммасига олган ҳолда мулкдорлар ўртасидаги шартномада кўрсатилган хизматларни тўлиқ амалга ошириб боради.

Татаристон тажрибасида иссиқлик таъминоти ёпиқ тизимга ўтган ҳар бир кўп қаватли уйда индивидуал иссиқлик пункти (ИИП) ўрнатилган бўлиб, тизим автоматлаштирилган ҳолда ишлайди ва онлайн тарзда диспетчерлик пункти орқали бошқарилади. Иссиқлик манбаларида  газ турбина ускуналари ўрнатилган бўлиб, бир вақтнинг ўзида иссиқлик ва электр энергиясини ишлаб чиқаради. Бундай ҳолат иссиқлик таъминоти корхонасининг электр энергиясини сотиш орқали молиявий холатини яхшилаш имконияти яратилади.

Ўзаро ҳамкорлик учрашувида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан уй-жой коммунал хизматларини ва иссиқлик таъминотини  ривожлантириш, кўп қаватли уйларни бошқаришни такомиллаштириш шу жумладан, бошқарув компаниялари билан қўшма бошқарувни амалга ошириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш таклифлари илгари сурилди.

Татаристон тажрибасини амалиётга тадбиқ қилиш мақсадида пилот лойиҳаси сифатида Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидаги "Водник" қозонхонаси танлаб олинди ва давлат-хусусий шерикликни (ДХШ) лойиҳасини жорий этган ҳолда иссиқлик манбаи ва иссиқлик тармоқларини модернизация қилиш орқали ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимига ўтиш ҳамда Бошқарув компанияни тузиш режалаштирилди.

Мазкур лойиҳада ижобий натижаларга эришилган тақдирда, ушбу тажрибани республика миқёсида қўллаш кўзда тутилган.

Report Page