Kun.uz сайтида эълон қилинган “Қаршида ҳужжатсиз, рухсатсиз ўрнатилган кран: кўп қаватли уй аҳолиси ўз турар жойидан хавотирда” мақоласига муносабат

Kun.uz сайтида эълон қилинган “Қаршида ҳужжатсиз, рухсатсиз ўрнатилган кран: кўп қаватли уй аҳолиси ўз турар жойидан хавотирда” мақоласига муносабат

Қарши шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Мақолада Қарши шаҳридаги Оқтепа маҳалласи аҳолиси кўп қаватли турар жойнинг ҳимоя ҳудуди эътиборга олинмасдан ўрнатилган қурилиш крани устидан шикоят қилиб таҳририятга мурожаат қилишгани таъкидланган. Мазкур ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:

Қарши шаҳри Оқтепа маҳалласи ҳудудидаги кўп-қаватли аҳоли турар жойи ёнида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмасдан ўрнатилган минора крани бўйича шаҳар ҳокими ўринбосари Ғайрат Султоновнинг мурожаатига асосан 2021 йил 2 апрель куни Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Қашқадарё ҳудудий бошқармаси масъуллари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган. 

Ўрганишлар жараёнида ушбу минора крани “Паҳлавон” МЧЖга тегишли бўлиб, у “Буюк карвон инвест транс” МЧЖ томонидан ижара шартномаси орқали келтирилиб, монтаж қилинаётганлиги, қурилиш майдончасида юк кўтариш кранига тааллуқли ҳеч қандай ҳужжатлар ва кран билан ишларни олиб бориш режаси (ППР) мавжуд эмаслиги, қурилишда хавфсизлик техникаси талаблари бажарилмаганлиги аниқланган.

2021 йил 9 апрель куни Kun.uz сайтида эълон қилинган “Қаршида ҳужжатсиз, рухсатсиз ўрнатилган кран: кўп қаватли уй аҳолиси ўз турар жойидан хавотирда” мақоласидан сўнг Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Қашқадарё ҳудудий бошқармаси масъуллари томонидан 2021 йил 12 апрель куни қайта ўрганиш ўтказилган. Ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланган:

Кранни монтаж қилиш ва эксплуатация қилиш бўйича талаб этиладиган ҳужжатлар (ўз вақтида техник кўрикдан ўтказиш, эксперт ташкилоти томонидан кранни яроқлилиги тўғрисида хулоса олиш, махсус рухсатномалар, кран билан ишларни олиб бориш режаси (ППР) ва ҳакозо) шакллантирилмаган.

Шунга кўра ҳозирда кранни монтаж қилиш ва қурилиш ишлари тўхтатиб қўйилган. Қурилиш майдони муҳофаза ҳудуди профнастил билан ўраб олиниб, кириб-чиқиш жойи назоратга олинган.


Каналга аъзо бўлиш 📲 @qarshishaharhokimligi

Report Page