“Kun.uz” расмий саҳифаларида эълон қилинган хабарга РАСМИЙ МУНОСАБАТ

“Kun.uz” расмий саҳифаларида эълон қилинган хабарга РАСМИЙ МУНОСАБАТ


“Kun.uz” расмий саҳифаларида эълон қилинган “Тошкентда метро ва автобус йўловчилари учун кунига ўртача 28 млн сўмлик қўлқоп харид қилинмоқда – Транспорт бошқармаси” номли хабарига изоҳ сифатида шуни маълум қиламизки:

2020 йил 19 октябрдан бошлаб жамоат транспортида тиббий ниқоблардан ташқари, тиббий қўлқоп ёки бир марталик қўлқопларсиз ҳаракатланиш тақиқланиши ва бир марталик қўлқоплар йўловчиларга бепул тақдим этилиши ҳақидаги хабар эълон қилинди.

Шундан келиб чиққан ҳолда жамоат транспортларида йўловчиларни бепул қўлқоплар билан таъминлаш мақсадида “Тошшаҳартрансхизмат” Акциядорлик Жамияти, OOO “POLIPLAST DIZAYN” ҳамда OOO “BIZNES TECH MIR” корхоналари билан бир марталик қўлқопларни харид қилиш бўйича музокаралар олиб борди.

Музокаралар натижасига кўра;

OOO “POLIPLAST DIZAYN” бир жуфт қўлқопни - 56 сўм.

OOO “BIZNES TECH MIR” бир жуфт қўлқопни – 70 сўмдан

тақдим этиши маълум бўлди.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ юқоридаги икки корхонадан энг маъқули OOO “POLIPLAST DIZAYN” деб топиб, шартнома имзолади.

Ҳозирги вақтда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ автобусларга бир кунда 300 минг дона бир марталик қўлқоплар тарқатилаётганини маълум қилади.

Демак бир кунда 16 миллион 800 минг сўмлик маҳсулот OOO "POLIPLAST DIZAYN" корхонасидан харид қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бир марталик қўлқопларнинг кунлик ҳажмини янада кўпайтириш мақсадида, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ полиэтиленли бир марталик қўлқоплар ишлаб чиқарувчи тадбиркор ва ишбилармонларни, янада қулай таклифлар бўйича ҳамкорликка чақиради.


Маълумот учун телефон: (99) 870 05 08, (71) 244 18 10.


"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати

Report Page