Кун тарихи

Кун тарихи

Uzpharmagency

Бутунжахон соғликни сақлаш ташкилоти 3 март кунини махсус кун - Қулоқ ва эшитиш саломатлигини химоя қилиш куни деб таъсис этилди ва хар йили 3 март куни Халқаро қулоқ ва эшитиш саломатлигини химоя қилиш куни деб нишонланади (International Day for Ear and Hearing).

Ушбу кунда дунёдаги барча тиббиёт ва волонтёр ташкилотлари аҳоли орасида эшитиш қобилияти билан боғлик муаммолар хақида тадбирлар ўтказиш режалаштирадилар. 

БССТ ўз навбатида, шу ташкилотдаги давлатларга қулоқ касалликлари ва эшитиш муаммолари бўлган инсонларга тиббий ва касалликни олдини олиш бўйича ёрдам кўрсатиш миллий дастурни ишлаб чиқиб амалга оширишда кўмаклашади.

Бугунги кунда эшитиш қобилиятини йўқотиш касаллиги дунёда кенг тарқалган сенсор шаклигидаги ногиронлик хисобланади. Қулоқ касалликларини асосий сабаблари қулоқ сурункали инфекцияси ва қатор касалликлар: қизилча, қизамиқ, тепки, менингит, -яна дори воситалар таъсири, атроф мухит факторларидан бири шовқин.

Шифокорлар таъкидлашича, бу касалликларни ривожлантирувчи сабабларини бартараф этиш йўли билан касалликланганларни ярмини даволаш мумкин. Олдини олиш чоралари; ахолининг иммунитетини кўтариш, она ва бола саломатлигини химоялаш, мехнат гигиенасини таъминлашдир.

Шифокорлар ота-оналарга маслахатлар бериб, фарзандларини назорат қилиб туриш, қулоқларига ифлос сувлар кирмаслик; қулоқларга урмаслик, қулоқларга хар хил нарсалар тиқмаслик; айрим белгилар пайдо бўлганда касалхонага мурожаат қилишни тавфсия қиладилар.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида

“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон: (998 71) 203-81-81

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Uzpharmagency расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Twitter

Report Page