Кун тарихи
Uzpharmagency13 февралда дунё бўйича Халқаро радио куни нишонланади. Бу байрамни ўтказишдан мақсад – радиони алоқа воситаси сифатидаги аҳамиятини, радио эшиттириш компанияларнинг халқаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, ҳамда йирик оммавий ахборот воситалари ва маҳаллий радиостанциялардан ахборот олиш имкониятларини кенгайтириш, фикр билдириш эркинлиги ва радиотўлқинларда гендер тенгликни ривожлантиришда амалий ёрдам кўрсатиш.
Рақамли технология асрида радио дунё бўйича энг кўп сонли тингловчилар учун алоқа ва мулоқот воситаси бўлиб келмоқда. Радио гендер тенглигини ривожлантириш йўллари бўйича ЮНЕСКОга кўмаклашишда хизмат қилади.
Гендер тенглигини кенгайтириш бўйича дунёнинг барча бурчакларида Халқаро радио куни байрами ЮНЕСКО томонидан қуйидаги йўналишларда олиб борилади:
-радио эшиттириш компанияларининг раҳбарлари ва эгалари, журналистлар ва ҳокимиятнинг гендер сиёсатини ривожлантиришга эътиборини қаратиш;
-радиода бир хилликдан халос бўлиш;
-радиодастурлар яратишда ёшларнинг, айниқса, продюсер, радиобошловчи, репортёр бўлишга интилаётган қизларнинг билимини кенгайтириш;
-аёл радиожурналистларнинг хавфсизлигини таъминлашни мустаҳкамлаш.
Ташкилотчилар маҳаллий, миллий, халқаро радио эшиттириш компаниялари, турли оммавий ахборот воситалари, давлат ва нодавлат ташкилотлари ва кенг халқ оммаси билан ҳамкорликда Халқаро радио кунини нишонлашга барча мамлакатларни иштирок этишга чақиради.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати
Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида
“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!
Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.
Телефон: (998 71) 203-81-81 (998 90) 3510166
Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz
Uzpharmagency расмий саҳифалари: