Бухорода 1000 та «контейнер уй» имтиёзли кредит асосида муҳтож оилаларга тарқатилади

Бухорода 1000 та «контейнер уй» имтиёзли кредит асосида муҳтож оилаларга тарқатилади

Buxoro.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил Бухоро вилоятига ташрифи чоғида вилоятда темир дафтарга кирган шахсларни иш ўринлари билан таъминлаш, уларни маиший хизматлар кўрсатиш соҳаларига жалб қилиш мақсадида бўшаган юк контейнерларидан самарали фойдаланиб, замонавий кўринишда жиҳозлаган ҳолда, аҳоли пунктларида ўрнатиш чораларини кўриш топшириғи берилганди. 

Бухоро вилояти божхона бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур кўрсатма асосида вилоят ҳокимлиги, божхона бошқармаси ҳамда «Ремонт механика» заводи билан ҳамкорликда ишчи гуруҳи тузилиб, ҳозирги кунга қадар республикамизнинг турли ҳудудларидан 1000 донага яқин контейнерлар йиғилмоқда. Улар замонавий кўринишда таъмирланиб ва жиҳозланиб, имтиёзли кредит асосида вилоятдаги ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга тарқатилмоқда.