Кучлук бекати
ИИВ Транспортда ХТББ Кучлук бекатида ХТБ ходимлари, халқ таълими, Ўртачирчиқ тумани хокимлиги ахборот хизмати билан хамкорликда, Ўртачирчиқ тумани 2-сонли касб-ҳунар мактабида поездларда харакат хавфсизлигини таъминлаш ва ёшлар орасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича профилактик тадбир ўтказилди.
Жорий йилнинг 11 март куни ИИВ Транспортда ХТББ Кучлук бекатида ХТб профилактика инспекторлари, халқ таълими, Ўртачирчиқ тумани хокимлиги ахборот хизмати иштирокида, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманидаги 2-сонли касб-хунар мактабида учрашув ўтказилди. Президентимизнинг жорий йилнинг 12-февралдаги ИИВдаги кенгайтирилган йиғилишида ёшлар орасида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар сони ошиб бораётганлиги ҳақида тўхталиб ўтдилар. Ушбу йиғилиш ижросини таъминлаш мақсадида, мактабларда, махаллаларда, кенг жамоатчилик вакиллари орасида тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Президентимиз томонидан ёшларга жуда кўп имкониятлар яратилмоқда, ёшларимиз маънавиятини юксалтириш ва уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббуси ижросини бўйича кўплаб эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Бу ўз навбатида, ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олишда, жиноятчиликни камайишида катта аҳамият касб этади. Ўтказилган учрашувда темир йўл транспорти билан боғлиқ “бахтсиз ходиса”лар юзасидан тушунчалар берилиб, қисқа муддатли видео ролик номойиш этилди. Учрашув якунида ўзаро хамкорликдаги амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгиланиб олинди.