Кучли жала оқибатида Ар-Риёд аэропортининг томи ўпирилиб тушди

Кучли жала оқибатида Ар-Риёд аэропортининг томи ўпирилиб тушди


Ар-Риёдда кучли жала оқибатида аэропорт томи ўпирилиб тушди. Натижада бино ичи сувга тўлди, деб хабар бермоқда РИА Новости.


Embedded video



Қайд этилишича, Макка ва Жидда шаҳарларида ҳам ёмғир ёғмоқда. Қўшни Қувайт давлатида ҳам кучли жала қуйиши сабабли у ерга Саудия фавқулодда хизмати ходимлари ёрдамга жўнатилган.

Arab News хабар беришича, ёмғирлар якшанбагача тўхтамайди.

Аҳолидан хавфсизлик талабларига риоя қилиш, хусусан сирпанчиқ йўлларда ҳаракатланишда эҳтиёт бўлиш ва сув босган ҳудудларга бормаслик сўралмоқда

Report Page