Кучли танқидларга учраган «Воқеа жойи» кўрсатувидаги ҳолатлар юзасидан матбуот анжумани   ўтказилди    

Кучли танқидларга учраган «Воқеа жойи» кўрсатувидаги ҳолатлар юзасидан матбуот анжумани   ўтказилди    


Барчамизга малумки, “Тошкент ҳақиқати” газетасининг 2 сонида “Воқеа жойи” кўрсатувидаги ҳолатлар юзасидан танқидий мақола эълон қилинган эди ҳамда ижтимоий тармоқларда кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётганди. Бугун Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят ИИББ ҳамкорлигида шу масала юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида «Маҳалла» телеканали директори Икром

Чориев, «Воқеа жойи» кўрсатуви ижодкорлари ҳамда  бошқа ОАВ вакиллари иштирок этди.

Анжуманининг биринчи қисмида вилоят ИИББ томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, мутасаддилар томонидан журналистларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

Тадбирнинг иккинчи ярмида эса «Воқеа жойи» кўрсатуви атрофидаги муҳокамалар мазмуни, кўрсатувнинг формати, жанри ва мақсади, унда баён этилган бадиий тўқималарнинг реал воқеликка қанчалик алоқадор экани бўйича савол-жавоблар ўтказилди. Шунингдек, журналистларга  телеканал раҳбари Икром Чориев ҳамда кўрсатув ижодкорлари журналистларга ҳолат бўйича изоҳ беришди.

Каналимизни кузатиб боринг. Мазкур масалага доир батафсил маълумотларни эълон қилиб борамиз.
@haqiqatonline

Report Page