Куч ишлатиб, пул талаб қилган шахслар ушланди

Куч ишлатиб, пул талаб қилган шахслар ушланди

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 22 февраль 2 номаълум шахс Тошкент вилоятининг Бекобод туманида яшовчи М.Х. (исмли аёл)нинг уйига ўзларини туман газ филиали ходимлари деб таништириб кириб, куч ишлатиш орқали аёлдан пул талаб қилган ва уйда пул йўқлигини билишгандан сўнг, воқеа жойидан яширинганлар.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бекобод шаҳар Сирдарё кўчасида яшовчи Л.Т. ва Ангрен шаҳрида яшовчи Ш.Р.лар содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page