Кредит ташкилотларида молиявий мониторингни мувофиқлаштириш ва валюта назорати бўлими етакчи мутахассиси

Кредит ташкилотларида молиявий мониторингни мувофиқлаштириш ва валюта назорати бўлими етакчи мутахассиси

CBU Moderator

Мажбуриятлар:

  • Бош бошқарма бошлиғи, унинг ўринбосарлари ҳамда бўлим бошлиғи томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида бажарилишини таъминлайди.
  • Бўлимда амалдаги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва қарорлари, Марказий банк қарорлари, фармойишлари ва меъёрий ҳужжатлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари талабларини бажарилишини таъминлайди.
  • Марказий банк ҳамда бош бошқарма фармойишига асосан жойларда текширишларда қатнашади, текширув натижалари бўйича маълумотнома (далолатнома, ҳисобот) расмийлаштирган ҳолда Марказий банкка ҳамда бош бошқармага тақдим этади. Текширув натижалари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда камчиликка йўл қўйган тижорат банкларига тегишли чоралар кўриш учун бош бошқарма Кенгашига билдиришнома киритади ҳамда қарор лойиҳасини тайёрлайди.
  • Кредит ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳисоботларни жамлайди ва таҳлил қилади.
  • Фуқаролар ва юридик шахслардан бўлимга келиб тушган мурожаатларни ўрнатилган тартибда ўрганади ва тегишли чоралар кўриш учун зарур ҳолларда жойларда ўрганиш ўтказади ҳамда жавоб хатларини тайёрлайди.
  • Махсус адабиёт ўқитиш ва курсларда қатнашиш билан ўз малакасини ошириб боради. Бўлим бошлиғи топшириғига мувофиқ бўлим фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан маърузалар ва бошқа материаллар тайёрлайди.

Талаблар:

  • Маълумоти: Иқтисодиёт йўналишда олий маълумотга эга бўлиши лозим.
  • Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат ва ҳужжатларни лотин ва кирилл алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
  • Чет тилларни билиш даражаси: рус тили (ўрта) - келаётган хат-ҳужжатларни ўрганиш ва уларга саводли жавоб беришда фойдаланади.
  • MS Office (Word, Excel) дастуридан ва Internet тармоғидан фойдалана олиши лозим.
  • “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва Қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари ва Фармойишларини ҳамда банк фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини билиши лозим.
  • Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 31 августда 3281-сон билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 29 августдаги “Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари”ни билиши лозим.

Иш жадвали:

Душанба-жума соат 9:00 дан 18:00 га қадар



Report Page