Кредит тарихини ўзгартириш имкони борми, кафил шахснинг пластик картасидан пул ечиб олинса қандай йўл тутиш керак — банк соҳасидаги масалалар

Кредит тарихини ўзгартириш имкони борми, кафил шахснинг пластик картасидан пул ечиб олинса қандай йўл тутиш керак — банк соҳасидаги масалалар

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бугун АОКАда Ўзбекистон Банклари Ассоциацияси ахборот хизмати раҳбари Ҳадия Абдуллаева иштирокида ўтказилган брифинг тафсилотлари:

https://t.me/aokamediakontent

Сўнги пайтларда фуқароларимиздан Франциянинг “Дуранд”банки томонидан таклиф этилаётган кам фоизли кредитлар берилиши бўйича кўп саволлар келиб тушмоқда.

➖ Шу ўринда, қайд этмоқчи эдикки, Ўзбекистон ҳудудида Франциянинг Дурандбанк молия ташкилоти рўйхатдан ўтказилмаган. Ўрганиш натижаларига кўра, Дурандбанк тўғрисидаги интернет тармоқларида берилаётган маълумотлар ҳам сохта, норасмий сайтларда жойлаштирилгани маълум бўлди.

Шунингдек, “Дуранд”банк билан республикамиздаги тижорат банклари ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномалар ўрнатилмаган

Ҳурматли юртдошлар, молиявий масалаларда бирор қарорга келишда ҳеч қачон шошманг. Билмаган, аниқ маълумотга эга бўлмаган манбаларга мурожаат этманг.  Ўзингиз ишлаб топган пулларни бегоналар қўлига тутқазманг.

Кредит тарихини ўзгартиришни иложи борми, бу борада кимга мурожаат этсам бўлади, ёки олдинги кредитлар тўловидаги узилишларни санасини орқага сурса бўладими?

➖ Аввал ҳам бу мавзуга тўхталиб ўтгангандик. Кредит тарихи фуқаронинг охирги беш йилликдаги молия-кредит ташкилотлар билан бўлган муносабатини кўрсатадиган маълумот бўлиб,  сизнинг молиявий интизомингизга бериладиган баҳодир.

Тижорат банклари сизни охирги беш йилдаги кредит тарихингиз кўриб чиқиб сизга кредит ажратиш ёки ажратмаслигини кўриб чиқиш учун фойдаланадилар.

Яна бир шунга яқин масала, турли ломбард, кредит берувчи бошқа ташкилотлардаги тўловдаги узилишлар ҳам кредит тарихига таъсир қиладими?

➖ Кредит-ахборот таҳлилий маркази томонидан тақдим этиладиган кредит тарихида нафақат тижорат банкларидан олган кредитларингизнинг тўлови ҳақидаги маълумотлар, балки турли нобанк кредит ташкилотлардан олинган кредит ёки бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан тузилган шартномалар натижалари ҳам акс эттириши мумкин.

Шундай экан, янги кредит олишда муаммо бўлмаслиги учун олинган жорий кредитларни вақтида тўлаб боринг. Агар банк иловасидан тўлайдиган бўлсангиз, албатта тўлов амалга оширилгандан кейин текшириб кўринг ва илова орқали тўланган амалиётни сақлаб қўйинг.

Мен танишимга кредит олишда кафил бўлгандим.  Бошида у кредитларини вақтида тўлаб юрди. Охирги уч ойдан бери қарздор кредит графиги бўйича тўловни бажармагани учун, банк ходимлари менинг пластик картамдан ечиб олишяпти. Мен бу ҳолатда қандай йўл тутишим керак?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 293 моддасида кафилнинг жавобгарлиги тўғрисида кўрсатиб ўтилган.

Яъни, Қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, кафил ва қарздор кредитор олдида солидар (яъни бир хилда)  жавоб берадилар.

Агар, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради.

Шундай экан фуқароларимизга шуни эслатиб ўтмоқчи эдикки, кимгадир кафил бўлишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўриш керак. Чунки сиз, олинаётган маблағни фоизи билан қайтаришга қарздор билан биргаликда қайтариш масъулиятини оласиз. Ушбу кредит тўловдаги узилишлар, сизнинг ҳам кредит тарихингизга салбий таъсир кўрсаташини эсда тутиш керак.

Report Page