Коврак ўсимлиги плантацияларини ташкил этиш

Коврак ўсимлиги плантацияларини ташкил этиш

UTS



Ковракнинг ер юзида 160 дан зиёд турлари, Ўрта Осиё республикаларида 104 тури, Ўзбекистонда эса 50 дан зиёд турлари учрайди.Смола-елим олиш учун асосан 10 тури ишлатилади, булар сассиқ коврак, рова, куҳистон кавраги ва бошқа номдаги ковраклар ҳисобланади, бу турлар, ташқи марфологик жиҳатдан бир-бирларига жуда ҳам ўхшаб кетади, аммо табиатда сассиқ коврак (Ferula assa-foetida) кенг тарқалган бўлиб, республикамизда тайёрланиб истеъмолчиларга етказиб берилаётган смола-елим асосан шу турдан олинади.

Март-апрел ойларида гуллайди, меваси апрел-майда пишиб етилади.Ўсимликнинг ер устки қисмлари ўсиш муҳити ва об-ҳаво шароитига қараб 1.5-2 ой яшайди.

Ковракнинг елим-смоласи ҳалқ табобатида томир тортиши, ўпка сили, ўлат, захм, кўк йўтал, тиш оғриғи, асаб ва бошқа касалликларни даволаш учун, ҳамда қувват берувчи, балғам кўчирувчи ва гижжа ҳайдовчи дори сифатида қўлланилади.

Ковракнинг жуда ёш новдаларини янчиб, қатиқга қориб хавфли шишлар ва захмга даво қилинади. Елим-смоланинг спиртли тиндирмаси (настойкаси), эмулся ва ҳапдори ҳолида астма, томир тортиши ва асаб касалликларида ишлатилади.


Юқорида таъкидлаганимиздек, коврак елим-смоласи қадимдан Эрон, Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистонда тайёрланиб, ишлатилиб келинади. Қўшни республикалар, хусусан Тожикистонда бир неча йиллардан бери тайёрланмоқда. Бизнинг республикамизда эса коврак елимини тайёрлаш расман 2006 йилдан бошланди. Елим-смола тайёрлашда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш керак:

  • елим-смола етилган, катта ёшдаги ўсимлик тупидан олиш тавсия этилади; 
  • биологик жиҳатдан етилмаган 2-3 ёшли ўсимликлардан елим-смола олиш тақиқланади; 
  • ҳар бир 10 м2 майдондаги 5 та етилган ўсимликлардан учтасидан елим-смола олиш мумкин; 
  • тайёрлаш даврида гуллаган ўсимликдан елим-смола тайёрлашга йўл қўймаслик керак; 
  • коврак ўсимлигини келаси йилларда кўпайтириш учун уруғ олиш мақсадида, ҳар бир 400-500 м2 майдонда 2-3 туп гуллаган ва уруғ боғлаган ўсимликларни қолдириш мақсадга мувофиқдир.

Ковракнинг табиий захираларини камайиб кетишини олдини олишнинг асосий йўлларидан бири бу, коврак ўсадиган табиий шароитда уларни экиб кўпайтиришдан иборат. Бунинг учун, ёзда пишиб етилган коврак уруғидан тайёрлаб, тозаланган уруғни кузда табиий шароитда коврак ўсадиган майдонда 5-10 см чуқурчалар ковлаб, ҳар бир чуқурчага 3-5 дона уруғ қадаб, устини тупроқ билан ёпиб чиқиш тавсия қилинади.

Бундай тавсия, ўрмон хўжалиги ходимлари, фермерлар ва хусусий тадбиркорлар учун, коврак ўсимлигини биологик хусусиятларидан келиб чиқган ҳолда таклиф қилинмоқда, зеро коврак, табиий шароитда етилган уруғидан кўпайиб, кенг майдонда ўсиб ривожланади.

Келажакда мутахассислар томонидан ковракнинг табиий шароитда био-экологик хусусиятларини ўрганиб, уларни маданий ҳолда кўпайтириш ва етиштириш муаммосини ҳал қилиш фанимиз олдидаги асосий вазифалардан ҳисобланади.

1гектар майдонда 2500 дона сассиқ коврак ўсимлиги етиштирилади ва уларнинг ҳар биридан 7йилдан сўнг ўрта ҳисобда 100-125 кг шира олинади.

1.Коврак монокарп ўсимлик бўлиб 7-8 йилда бир маротаба гуллаб ўруғ боғлайди.

2.Республикамизда ковракнинг биологик ва эксплуатацион захиралари аниқлаб, катта масштабдаги хариталарни тузиб участкаларга бўлиб ҳар йили навбатма-навбат шира олиш ишларини ташкил қилиш лозим.

3.Ковракнинг табиий қайта тикланиши учун шароитлар яратиш керак, шира олинган ўсимлик устини тупроқ билан кўмиш лозим.

4.Ковракнинг плантацияларини уларнинг табиий ўсиш шароитларида ташкил этиш учун амалий илмий тадқиқотлар олиб бориш тавсия этилади.




Манба: "Шифобахш" доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш маркази қўлланмасидан олинди.





Report Page