Косон тумани халқ таълими бўлимига қарашли 34- умумий ўрта таълим мактаби

Косон тумани халқ таълими бўлимига қарашли 34- умумий ўрта таълим мактаби



Косон тумани халқ таълими бўлимига қарашли 34- умумий ўрта таълим мактаби тўғрисида маълумотнома

Косон тумани халқ таълими бўлимига қараши 34-умумий ўрта таълим мактаби Косон туман Бешқўтан МФЙда жойлашган бўлиб, 1958 йилда ташкил қилинган. Мактабда учта ўқув биноси мавжуд ва жами қуввати 900 ўринли. Муассасада 1122 нафар ўқувчиларга 83 нафар педагог ходимлар (65 нафар олий маълумотли 78,3%)таълим-тарбия бериб келмоқда.

Примов Асқар Нормаҳматович 34-умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимида 2017 йилдан буён ишлаб келмоқда.

Эронов Мовқи Хўжаниёзович 34-умумий ўрта таълим мактаби хўжалик ишлари бўйича директори ўринбосари лавозимида 2001 йилдан буён ишлаб келмоқда.

2020 йил 21январда ижтимоий телеграмдаги “@sizdantelegram” каналида ҚАШҚАДАРЁ – Синфхоналар совуқлигидан давомат пасайиб кетди” мавзусида фото лавхалар билан ёритилган материал чоп этилган.


Мактаб фаолияти жорий йилининг 21 январь куни вилоят халқ таълими бошқармаси ва туман ҳокимлигининг ишчи гуруҳи аъзолари томонидан ўрганилди ҳамда қуйидагилар аниқланди:


2019-2020 ўқув йилида куз-қиш мавсуми учун 35 тонна (15 тонна кўмир Қозоғистон кўмири, 20 тонна кўмир БР Ангрен) кўмир ёқилғиси билан таъминланган.

Биринчи бино 1958 йилда қурилган бўлиб, 11 та ўқув хонасидан иборат. Ушбу ўқув хоналарининг барчаси буржуйка печлари ёрдамида иситилади. Ўрганиш кунида ушбу синф хоналарининг барчаси иситилаётганлиги холати аниқланди. Синф хоналарининг ҳарорати 18-19 даражани ташкил этди. Муассасанинг иккинчи биноси 1994 йилда қурилган бўлиб, 300 ўқувчи ўрнига мўлжалланган. Ушбу бинода 2 та КВТ русумли қозонлар ёрдамида иситилади. Мактабнинг учинчи биноси 2018 йилда “Шаҳризода” МЧЖ қурилиш корхонаси раҳбари Ғ.Мухторов томонидан қурилган бўлиб, 300 ўринга мўлжалланган. Бинода жами 10 та ўқув хонаси мавжуд бўлиб бино 3 та (2 та 30 КВТ, 1 та 50 КВТ) козонлар ёрдамида иситилади. Мактаб 2019 йилнинг 15 ноябридан куз-қиш мавсумига ўтказилган бўлиб, 3 нафар ходим мавсумий ўт ёқувчи вазифасида ишлаб келмоқда. Муассасадаги жами учта бинода ўттизта ўқув хонасининг ўнтаси буржуй печлар ёрдамида, йигирмата ўқув хоналари эса КВТ русумли якка тартибдаги қозонлар ёрдамида иситилади.

2020 йилнинг 2 чорагида 11 та буржуй печлар билан иситиладиган синф хоналари ички иситиш тизими ва якка тартибдаги уч дона замонавий қозонлар ўрнатиш ишлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан режалаштирилган.

Ижтимоий тармоқда берилган ушбу мақолада тасвирланган фототасвирдаги буржуй печ ушбу таълим муассасасига тегишли эмаслиги аниқланди.

Ўрганиш кунида ўқувчиларнинг дарсга қатнашиш ҳолати бўйича давомати аниқланганда 1122 нафар ўқувчидан 1094 нафар ўқувчи дарсга иштирок этишди. Кунлик давомат 97,5 % ни ташкил этди.


Қашқадарё вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати

Report Page