Космосда ракеталарда сунъий гравитация ҳосил қилиш мумкинми?
Savol_borda_adminЖавоб:
— Гравитацияни содда қилиб тушунадиган бўлсак, бизни ерга тортиб турувчи куч. Ер бизни ўзига F=mg куч билан тортиб туради. Бу ерда м масса, яъни жисм массаси, g эркин тушиш тезланиши. Унинг қиймати ер учун 9,81 м/(с^2). Нютоннинг иккинчи қонунига кўра F=ma . Бу ерда m яна жисм масса, a жисм олган тезланиш. Бунинг маъноси, агар жисмга а тезланиш бермоқчи бўлсанг, унга F куч билан таъсир қилишинг керак, ёки, а тезланиш билан кетаётган жимга F куч таъсир қиляпти дегани. Кўриб турганингиздак, агар жисм а=g, яъни, а=9,81 м/(с^2) тезланиш олса, унга ҳудди ер тортиб тургандаги каби куч таъсир қилар экан. Демак, космосда сунъий гравитация ҳосил қилиш учун, доимий 9,81 м/(с^2) тезланиш ҳосил қилишнинг ўзи етарли экан.
Хўш буни қандай қиламиз деган савол, энг муҳими ҳисобланади. Тезланишнинг иккита тури бор: биринчиси тангенциал тезланиш. Бу жисм тезлигининг ошишига ёки камайишига хизмат қилади. Масалан: автомабилингиз тезлигини оширсангиз ёки камайтирсангиз, автомабилингизда тезланиш пайдо бўлади. Натижада, тезлашганингизда сизни орқага итарувчи, тўхтаётганингизда эса, олдинга итарувчи куч пайдо бўлади. Бу биз ёқорида айтган, сунъий гравитация ҳосил қилишда ишлатмоқчи бўлган куч. Иккинчиси нормал тезланиш. Бу тезланиш жисм йўналишининг ўзгаришида ҳосил бўлади. Масалан, автомабилингизда бурилаётганингизда, ушбу тезланиш пайдо бўлади. Натижада, сизни автомабил ён эшикларидан бири томонга итарувчи куч ҳосил бўлади. Бу куч ҳам сунъий гравитация ҳосил қилишда фойдаланса бўладиган кучлардан.
Энди, қайси биридан фойдаланишимиз керак деган савол пайдо бўлади. Биринчисидан фойдаланиш тўғри келмайди, чунки бунда жисм тезлигини ошириш учун доимий равишда ёқилғи сарфлаб туриш керак. Ракетада эса ёқилғи чекланган. Унда иккинчисидан фойдаланамиз. Бунинг учун ҳалқа шаклига эга космик кема ясашимиз керак. Шу ҳалқа айланишини таъминлашимиз керак. Бу ҳудди пақирчага сув олиб айлантирганингизда, сув тўкилмаганига ўхшайди. Чунки, айлантирганингизда ҳосил бўлган куч, сувни пақир остига босиб туради. Ҳалқа шаклидаги космик кема айлаганда ҳам ҳосил бўлган куч, космонавтларни ҳалқа деворига босиб туради. Шу нарса сунъий гравитация ҳисобланади.
Савол йўллаш учун:
Телеграм канал:
Манбалар:
https://en.wikipedia.org/wiki/File:Von_Braun_Space_Station_render.jpg#filelinks