Косари МФЙ: 36-МТТда болажонлар янгича услубда таҳсил олмоқдалар

Косари МФЙ: 36-МТТда болажонлар янгича услубда таҳсил олмоқдалар

VOBKENT.UZ

Туманда фаолият олиб бораётган давлат Мактабгача таълим ташкилотлари, давлат шерикчилик асосидаги ва уй боғчаларида ҳужжатларни тўғри юритиш, режалаштирилган педагогик кенгашларнинг намунали ташкил этишнинг аҳамияти катта. 

Шу йил 5-август куни “Косари” МФЙдаги 36-давлат мактабгача таълим ташкилотида “Мактабгача таълим ташкилотларида педагогик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш- муҳим вазифа” мавзусида кўргазмали семинар бўлди.

Ушбу семинарни кириш сўзи билан очган туман Мактабгача таълим бўлими раҳбари Н.Жумаев, ДМТТ директорларига, бўлим мутахасислари ва ходимларига педагогик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш йўллари ҳақида батафсил тушунча берди. 

Шундан сўнг Вобкент ҳаёти газетаси муҳаррири Ў.Истатов ташкилот директори Д.Эргашева ва туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Ш.Шароповлар педагогик кенгашларининг мактабгача таълим ташкилотларидаги аҳамияти, таълим-тарбия ишларини янада кучайтириш тўғрисида ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.

Айтиш жоизки, бу ташкилот жамоасининг ғайрати билан қисқа муддатда анчагина ободонлаштириш юмушлари бажарилган. Бу маскандаги гуруҳлар, инвентарлар билан жиҳозлантирилган, таълимга оид шиор, стенд ва кўргазмали воситалар билан безатилган. Боғчага кираверишда иккита балиқ шаклдаги фантанчалар, тарбиячилар томонидан тайёрланган қўл ишлари тўпланганларда катта таассурот қолдирди. 

Семинарда қатнашганлар ушбу тадбирнинг аҳамияти, унда берилган долзарблиги хусусида гапирдилар. 

Ушбу семинар бир пиёла чой устида жонли мулоқотлар билан якунланди.


Вобкент туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page