Коррупцияни олдини олишда яна бир қадам

Коррупцияни олдини олишда яна бир қадам

Давергеодезкадастр қўмитаси Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раҳбар ва ходимларининг коррупцияга қарши кураш борасидаги билим ва кўникмаларини шакллантириш ҳамда малакасини ошириш бўйича “Коррупция ва комплаенс назорат” мавзусида ўқув машғулотлар бошланди.

Дарслар Юристлар малакасини ошириш марказининг малакали мутахассислари томонидан видеоалоқа шаклида олиб борилмоқда.

Айни дамда кафедра мудири, юридик фанлар номзоди, доцент Алимов Ғайбулла Алимович тингловчиларга  “Коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари: халқаро стандартлар ҳамда миллий қонунчилик” бўйича тушунча бермоқда.

Кун давомида тингловчилар:

  • Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши кураш сиёсатининг мазмун-моҳияти;
  • Давлат органлари фаолиятида “Комплаенс назорат” тизимини таъминлаш механизмлари;
  • Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик тўғрисида батафсил маълумотларга эга бўладилар.

Маърузалар 1 кун давомида ўтказилади.




Report Page