Коррупцияни олдини олиш бўйича яна бир қадам

Коррупцияни олдини олиш бўйича яна бир қадам

Давергеодезкадастр қўмитаси Ахборот хизмати


Коррупциянинг келиб чиқишидаги асосий сабаблардан бири ойлик маошнинг сарф-харажатларга нисбатан камлиги. Ойлигини рўзғорига етказа олмаган инсон қўшимча маблағ ишлаб топишга мажбур. Айримлар буни ҳалол меҳнат эвазига қилсалар, айримлар қинғир йўлни танлаб коррупцияга қўл уради.

Давергеодезкадастр қўмитасининг туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастрлари бўлимлари мутахассисларининг ойликларига ҳавас қиларли даражада эмас эди. Мутахассисларнинг ўртача ойлик иш ҳаққи бугунги кунгача 900,0-1100,0 минг.сўмни ташкил этган.

Шу сабаб соҳада юқори малакага эга кадрларнинг қўнимсизлиги ва коррупция авж олди.

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, коррупциянинг олдини олиш мақсадида ҳудудий Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ходимлари ҳамда ер назоратчи инспекторлари ойлик маошларига қўшимча равишда қўмитанинг “Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан ҳар ойда 100 фоизлик устамалар ҳамда овқат(йўл) пули берилиши белгиланди. Бунда ходимнинг ойлик иш ҳаққи миқдорига ўртача 1,5 млн.сўмдан 2,0 млн.сўмгача қўшимча маблағ қўшилади.

Кейинчалик ойлик маошни яна ошириш босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилмоқда.




Report Page