"Коррупцияга қарши кураши ва уни олдини олиш" юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармасиКадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармаларида фаолият кўрсатаётган бошқарма ходимлари ҳамда тизимдаги туман (шаҳар) бўлим бошлиқлари ва филиал раҳбарлари иштирокида коррупцияга қарши курашиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда бугунги кунда коррупцияга мойиллиги бор ходимларга нисабат кескин қатъий чоралар кўриш зарурлиги такидланди.
Шунингдек, йиғилишда ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқлди. Кадастр агентлигининг 30.04.2021 йил кунги 01-11-1184-сонли розилик хатига асосан Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси марказий аппаратининг 5 нафар ходимлари доимий ишга тайинланди.
Жумладан, Ташкилий-назорат ва мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси бошлиғи лавозимига Махмудов Бобуржон Салимжон ўғли тайинланли. Тайинловга қадар Ташкилий-назорат ва мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси бош мутахассиси лавозимида ишлаб келган.
Ер ва кадастр назорати бўлими бошлиғи лавозимига Шокаримов Санжарбек Собиржонович тайинланди. Тайинловга қадар Ер ва кадастр назорати бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаб келган.
Маъмурий амалиёт бўлими бошлиғига Мадрахимов Махмуджон Маткомилович тайинланди. Тайинловга қадар вилоят Давлат солиқ бошқармасида Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар билан ишлаш бўлими Давлат солиқ бош инспектори лавозимида ишлаб келган.
Кадрлар масалалари бўйича бош мутахассис лавозимига Таджиходжаева Феруза Охуновна тайинланди. Тайинловга қадар бошқарманинг хўжалик ишлар мудири лавозимида ишлаб келган.
Ахборот хизмати бўйича бош мутахассис лавозимига Абдувалиев Бунёдбек Исмоилжон ўғли тайинланди. Тайинловга қадар Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармаси Ер тузиш бўлими мутахассиси лавозимида фаолият юритган.
Кадастр агентлиги Андижон вилояти
бошқармаси матбуот хизмати
Telegram|Instagram|Twitter|Facebook|You tube