Коррупция-аср вабоси
Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов,ДХХ Қибрай тумани бўлими бошлиғи,туман прокурори,туман ИИБ бошлиғи ҳамда тумандаги барча корхона-ташкилот раҳбарлари иштирокида коррупцияга қарши курашиш масаласида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда,туман ҳокими туманда коррупцияга қарши курашиш мақсадида барча корхона-ташкилотларда суҳбатлар,тушунтириш ишлари олиб борилаётганлигини мутасаддилардан кафолат хатлари олинганига қарамай, коррупция исканжасига тушиб қолиш ҳолатлари учраб турганлигини таъкидлаб ўтди.
Йиғилишда,туман прокурори ўринбосари Р.Мадалиев жорий йилда коррупция билан боғлиқ жиноятларни соди этган 15 нафардан ортиқ (асосан солиқ,қишлоқ ва сув хўжалиги,банк, ҳамда таълим соҳасидаги)шахслар жиноий жавобгарликка тортилганлигини ҳамда олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида 6 млрд сўмдан зиёд шундан давлатга,5 млрд сўмдан ортиқ зарар келтирилганлигини айтиб ўтди.
Шунингдек,Қибрай тумани Халқ таълими бўлими методисти Чирчиқ давлат институтига ўқишга киритиб қўйиш эвазига танишидан 3 минг АҚШ доллари олаётганда ва жорий йилнинг 14 октябрь куни Тошкент давлат Аграр универститети бош мутахассиси мазкур университетнинг 2-босқич талабаси орқали давлат гранти асосида ўқишга киритиб қўйишини айтиб 4 минг АҚШ доллари олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинганлиги тўғрисида маълумот берди.
Йиғилиш давомида,туман прокурори,туман ИИБ бошлиғи,туман Адлия бўлими раҳбари ҳамда тумандаги масжид имоми коррупциянинг оқибатлари нафақат жиноят содир этаётган шахснинг қадр қимматига балки ота-онаси,фарзандлари олдида ҳам обрўсизланишига,бўйни эгилишига олиб келиши ҳақида қонуний ва диний мисоллар келтириб ўтишди.
✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати @qibraytumaniaxborotxizmati