“Коррупция - жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллат”

“Коррупция - жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллат”

Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси

Бюронинг Навоий вилоят бошқармаси, туман шаҳар бўлимларида суд ҳужжатларнинг ижроси аудиоселектор тарзда йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишнинг кун тартибидаги иккинчи масала “Коррупция” мавзусида бўлди. Унда, мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказиши, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келиши, ҳаёт сифатини ёмонлаштириши ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик ва бошқа ҳодисаларни илдиз отиши, гуллаши учун шароит яратиб бериши мумкинлиги тушунтириб берилди.

Бу иллатга қарши курашиш бўйича мамлакатимизда ҳам бир қатор самарали ишлар амалга оширилаётганлиги айтиб ўтилди, ходимлар хизмат ваколатларидан шахсий мақсадларда фойдаланмаслик, таъмагирлик, порахўрлик, коррупция ҳолатларига йўл қўймасликлари, ушбу жиноятга, албатта қонунда жавобгарлик белгиланганлиги таъкидланди.

Бошқарманинг таркибий тармоқ раҳбарлари, туман-шаҳар бўлимлари бошлиқларига қўл остидаги ходимнинг иш ва ишдан ташқари юриш туришларидан доим хабардор бўлишлари лозимлиги талаби қўйилди. 




Report Page