Коррупция - инсоннинг нафақат жамиятдаги ўрнига, балки оиласидаги ҳамжиҳатликка ҳам хавф солади.

Коррупция - инсоннинг нафақат жамиятдаги ўрнига, балки оиласидаги ҳамжиҳатликка ҳам хавф солади.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги


Бугун республикамизда барча соҳалар каби Кадастр агентлиги тизимида ҳам коррупцияни олдини олишга қаратилган кескин чоралар кўрилмоқда.

Кадастр соҳасидаги ислоҳотларга назар ташласак босқичма-босқич коррупцияни соҳадан тўлиқ чиқариб ташлашга бўлаётган ҳаракатни кўриш мумкин.

Жумладан,

1. Кадастр органлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари тўлиқ масофалаштирилди. Фуқаролар давлат идорасига келмасдан my.gov.uz орқали ариза бериш имконияти яратилди. Шунингдек, аризаларни давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш йўлга қўйилди;

2. Давлат хизматларини кўрсатиш муддатлари олдинги даврга нисбатан сезиларли даражада қисқартирилди;

3. Давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўлов миқдорлари ҳам арзонлаштирилди;

4. Кадастр агентлиги тизимидаги барча раҳбар ва ходимлар аттестациядан ўтказилди ва ўз лавозимига нолойиқ деб топилган ходимлар билан меҳнат шартномалари бекор қилинди. Вакант лавозимларга ёш қадрлар танлов асосида  ишга олинди.

5. Комплаенс назорат хизмати ташкил этилди ва барча вилоятлар бошқармаларида ушбу лавозимда штат бирликлари жорий этилди. Уларнинг асосий вазифаси коррупцион хавфни аниқлаш, уни олдини олиш ва коррупцияга қарши курашиш этиб белгиланди.

Шу билан бирга, доимий тарзда ходимлар билан учрашувлар ташкил этилиб коррупцияга йўл қўймаслик, бундай ҳолатларга йўл қўйганда қандай қонуний чоралар кўрилиши юзасидан вилоят бошқарма бошлиқлари томонидан маълумотлар бериб келинади.

Шундай тадбирлар бугунги кунда ҳам давом этмоқда.

Аммо “Қарс икки қўлдан чиқади” деган нақл бор халқимизда. Кадастр агентлиги Коррупция деган жирканч иллатга қарши курашиш йўлида бор имкониятларини ишга солмоқда. Иккинчи томонда халқимиз мана шундай ҳолатларни кўрсалар жим кузатмасликларини, соҳада тамагирлик, коррупция ҳолатларига гувоҳ бўлганларида агентликнинг 1097 қисқа рақамига ёки Комплаенс назорат бўлимига (71-202-55-81) мурожаат қилишларини сўраб қоламиз.

Коррупцияга қарши бир бўлиб курашайлик!

Report Page