Коронавирусга қарши курашишга кўмаклашиш учун туркиялик мутахассислар келмоқда
doridarmon_akБу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборат хизмати хабар берди.
Унда айтилишича, бугун Туркиядан 16 нафар тажрибали мутахассислардан иборат тиббий гуруҳ коронавирусга қарши курашда юртимиз мутахассислари билан ҳамкорликда фаолият кўрсатиш ва тажриба алмашиш учун мамлакатимизга ташриф буюради.
Туркиялик шифокорлар ташриф давомида юртимиз шифокорлари билан биргаликда юртимизнинг қатор ҳудудларидаги ихтисослашган шифохоналар, тиббий марказ ва лабораториялар фаолияти билан яқиндан танишиш, корновирусга чалинган беморларни даволашда фаол иштирок этишлари кўзда тутилган.
“Dori-Darmon” АК Ахборот хизмати
Бизнинг манзил: Шайхонтоҳур тумани, Чорсу майдони,21 уй. Мўлжал:Тошкент савдо маркази
Расмий саҳифаларимиз: