Коронавирусга қарши дори воситалари рўйхатига ўзгартириш киритилди

Коронавирусга қарши дори воситалари рўйхатига ўзгартириш киритилди

doridarmon_ak

Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 июлдаги 449-сон Қарори билан, 2020 йилнинг 1 октябрига қадар, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказмасдан ҳамда сертификатлаштирмасдан импорт қилинадиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар ва тиббий техникалар ҳамда Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказмасдан, мажбурий сертификациялаштириш шарти билан импорт қилинадиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва биологик фаол моддалар рўйхати тасдиқланган эди.

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан бу рўйхатга Экспресс тест SARS-CoV-2 Antibody Test (Express-test) тиббиёт буюми ҳамда бошқа дори воситалари киритилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги маълумотига кўра, бегиланган тартиб, 2021 йилнинг 1 мартига қадар узайтирилмоқда.


“Dori-Darmon” АК Ахборот хизмати
Бизнинг манзил: Шайхонтоҳур тумани, Чорсу майдони,21 уй. Мўлжал:Тошкент савдо маркази

Расмий саҳифаларимиз:

Telegram | Facebook