Коронавирусдан сақланиш усуллари! 

Коронавирусдан сақланиш усуллари! 


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан берилган тавсияларга кўра вирус билан курашишда энг аввало иммунитетни кўтариб олиш керак, иммунитет қанчалик кучли бўлса, вирусни юқтириб олиш эҳтимоли шунчалик паст. 

Хўш, иммунитетни кўтариш учун нима қилиш керак? 

а. Шакардан воз кечинг. 70 йиллар бошида Оксфорд академиклари томонидан ўтказилган тадқиқотда шакар иммун тизимини вақтинчалик кома ҳолатига келтиришини аниқлашган. Агар кунига бир неча марта шакар истеъмол қилсангиз, иммун тизимингиз деярли ишламайди ёки умуман ўлиб бўлган. Бундан ташқари вируслар шакарни жуда яхши кўришади, шакар истеъмоли орқали сиз вирусни боқасиз. 

б. Турли витаминли маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг. Инглизларда яхши бир гап бор: сен нима есанг ўшасан. Ҳа, ошқозонни фақат соғлом овқат билан тўлдириш керак, ёғли овқатлар вирусни боқади. 

в. Тез-тез сув ичинг. Сув танангизда вирусни яшашига йўл қўймайди. Агар унга лимон ва лайм аралаштириб кун давомида ичиб юрсангиз, яна ҳам яхши, вирус танангизга кирган бўлса ҳам жуда тез чиқиб кетади. 

г. Кўп ўтирманг. Вирус дам олишни жуда яхши кўради, тинч ҳолатда, кун бўйи ўтириб ишлаш оқибатида вирусни юқтириб олиш эҳтимоли бир неча баробар ошади. Гарвард университети олимлари вирусдан тезроқ қутулиш учун кўпроқ машқ қилиш ва юриш кераклигини таъкидлашмоқда. 

д. Уйқу. Кўпчилик кам ухлаши оқибатида ҳам иммун тизимини ишдан чиқариб қўяди ва вирусни юқтириб олиш имкониятини оширади. Вақтида ва етарлича ухлаш танада вирусга қарши иммун қурол яратади. 

е. Ваҳимани камайтиринг. Карлос Тиггснинг сўзларига кўра хавотир вирусни янада жонлантиради. Сиз унга ўзгача мотивация берасиз. Вазият назорат остида ва ваҳима кўтармаслик сўралади. 

ж. Шахсий гигиенага алоҳида эътибор беринг. Ҳар соатда қўлингизни совунлаб ювинг, зеро бу ҳозирча вирусга қарши энг самарали усул.

Kаналга уланинг: 👉 https://t.me/Qorovulbozorprokuraturasi

Report Page