Коронавирус инфекциясининг кириб келишини олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида 2020 йил 23 март ҳолатига РАСМИЙ МАЪЛУМОТ

Коронавирус инфекциясининг кириб келишини олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида 2020 йил 23 март ҳолатига РАСМИЙ МАЪЛУМОТ


Коронавирус инфекциясини олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармойиши, “Ўзбекистон Республикасида коронавирус (Covit-19) инфекциясига гумон қилинган беморлар ва улар билан мулоқотда бўлган фуқароларни юқумли касалликлар шифохонаси ва бошқа муассасаларда ётқизиш чоралари тўғрисида”ги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида”ги Тошкент вилояти ҳокимининг фармойиши чиқарилган эди. Айни пайтда Тошкент вилоятида жами 824 ўринга мўлжалланган юқумли касалликлар шифохоналари мавжуд бўлиб, шундан 100 ўрин вилоят юқумли касалликлар шифохонасига, 744 та ўрин шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмасига тўғри келади.

Айни пайтда вилоят бўйича жами 195 нафар терапевт, 131 нафар реаниматор, 64 нафар инфекционист, 133 нафар эпидемиолог фаолият олиб боради. 

Вилоятда инфекция тарқалишини олдини олиш мақсадида 8 мартдан 9 март кунига ўтар кечаси Жанубий Кореядан келган 181 нафар фуқаро Қибрай туманидаги "Бўстон" санаториясига жойлаштирилган, 14 кунлик карантин муддати тугаши муносабати билан 22 март куни фуқаролар карантиндан чиқарилган.


15 март куни "Чотқол" санаториясига 212 нафар чет давлатдан келган фуқаро 14 кунлик карантин назоратига олинган. Назоратга олинганларга инфекционист, эпидемиолог, дезинфекторлар бириктирилган.


18 март куни 264 нафар Россия Федерациясидан келган фуқаро Бўстонлиқ туманида жойлашган “Сокол” болалар оромгоҳига жойлаштирилган. 7 нафар шифокор, 2 нафар эпидемиолог, 7 нафар ҳамшира, 5 нафар кичик тиббий ходим, 4 нафар дезинфектор тиббий назорат учун сафарбар этилган


Шу куни “Энергетика” санаториясига жами 255 нафар чет давлатдан келган фуқаролар 14 кунлик карантин назорати учун жойлаштирилган. 


3 нафар шифокор, 1 нафар эпидемиолог, 2 нафар ҳамшира, 6 нафар кичик тиббий ходим, 4 нафар дезинфектор тиббий назорат учун сафарбар этилган. Ҳозирги кунда “Энергетика” санаториясида жами 251 нафар фуқаро тиббий назоратда сақланмоқда. 


21 март куни 243 нафар Россия Федерациясидан келган фуқаро “Назарбек” сиҳатгоҳига жойлаштирилди. 4 нафар шифокор, 1 нафар эпидемиолог, 3 нафар ҳамшира, 8 нафар кичик тиббий ходим, 2 нафар дезинфектор тиббий назорат учун сафарбар этилди. 


     Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати


Report Page