Андижон вилояти шифокорларидан ташаббус! “Ҳар бир оила, ҳар бир фуқаро – пандемияга қарши!”

Андижон вилояти шифокорларидан ташаббус! “Ҳар бир оила, ҳар бир фуқаро – пандемияга қарши!”



САЛОМАТЛИГИНГИЗ ЎЗ ҚЎЛИНГИЗДА!

Коронавирус пандемияси аллақачон юртимизга соя солди. Фуқароларга нисбатан эса чекловлар ўрнатишга мажбур қилди. Албатта, мажбурий яккалаш тизимида халқнинг иродаси синалаётгани ҳам ҳақиқат!

Тиббиётга қадам қўйишдан аввал Гиппократ қасамини ичганмиз. Беморлар ирқи, дини, насл насаби, ёши ва жинсидан қатъий назар эътиборимизга эҳтиёжи борми, тамом, қўлдан келган борки кўмакни аямаймиз. Айни кунда эса ана шу ёрдамимиздан ташқари тарғибот-ташвиқот тадбирларимиз зарурати ҳам туғилмоқда. 

Бугун тиббиётга ҳамоҳанг умид бу уйда қолиш! Пандемия хатарини сездингизми, ҳурматли юртдош, ўзингизни ва яқинларингизни, қолаверса, ЎЗБЕКИСТОН аталган жаннатмакон келажагини асраш учун шифокорга мурожаат қилинг! Ўз билганингизча уй шароитида даволанманг! Ҳароратнинг кўтарилиши хавф яқинлигидан дарак эканлигини унутманг!

Бугун биз шифокорлар, тиббиётга алоқадорки барча инсонлар оилалар, хонадонлар, маҳаллаларда, жамоат жойларида, назорат постларидамиз. Юрт эртаси, фарзандлар муҳофазаси, атрофимиздагилар соғлиги, аҳоли саломатлиги учун масъуллик ҳар қачонгидан долзарб бир паллада бир-биримизни тушунайлик: бу оддий шамоллаш эмас! 

Соғлигингизга бефарқ бўлманг!

Муҳтарам шифокорлар, касбимизнинг фидойилари! 

Кунни тунга улаб мамлакат хавфсизлиги, вирусдан азият чекаётган беморлар саломатлиги учун қайғураётган ҳамкасбларимизга қанот бўлайлик. “Ҳар бир оила, ҳар бир фуқаро пандемияга қарши!” шиори остида бир бутун бўлиб, маҳалламизда, қишлоғимизда, шаҳримизда, карантин қоидаларига амал қилиб фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларда саломатликнинг кўнгилли масъуллари бўлиш ташаббусини илгари сурайлик!

Коронавирус бизни эмас, биз уни шахсий ҳимоя билан енгишимиз муқаррарлигига халқимизни ишонтирайлик!




Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 


Report Page