Корхонанинг таржимони ўғри бўлиб чиқди

Корхонанинг таржимони ўғри бўлиб чиқди

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 22 апрель куни Навоий шаҳридаги“Ронгя” номли қўшма корхона раҳбари ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 21 апрель куни соат 08:00дан 17:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг вақтинча ижарада яшаб келаётган уйига калит танлаш йўли билан кириб, у ердан 104 млн. сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Ўзгариш кўчасида рўйхатда туриб, вақтинча Навоий шаҳар Ломоносов кўчасида яшовчи, юқоридаги қўшма корхона таржимони, 23 ёшли К.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page