Корхона автомашинасини алдов йўли билан сотган фирибгарлар қўлга олинган

Корхона автомашинасини алдов йўли билан сотган фирибгарлар қўлга олинган

Ички ишлар вазирлиги

Жорий йилнинг 30 январь куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшовчи 36 ёшли Ш.Х. ва Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи 45 ёшли Ж.Қ.лар Яккасарой туманидаги “Chelsea” ресторани олдида “RentCar” корхонасига тегишли бўлган “Malibu” русумли автомашинасини фуқаро 28 ёшли С.Уга 23400 АҚШ долларига  сотиб, хужжатларни кейинроқ расмийлаштириб берилишини айтиб, автомашинани унга қолдиришган ва алдов йўли билан олган пулларини ўзлари билан олиб кетганлар.

Шу йилнинг 8 феврал куни эса юқоридаги корхона ходимлари фуқаро С.У.ни олдига келиб, автомашинани хужжатларини кўрсатиб, автомашинани олиб кетганлар.Ш.Х. ва Ж.Қ.лар қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page