Кореяга ишга юбораман деб, 14 900 АҚШ долларини олган фирибгар аёл қўлга олинди
Ички ишлар вазирлиги2019 йил 19 март куни Тошкент шаҳар Миробод туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил июль ойидан ноябрь ойигача бўлган вақт оралиғида Авлиёота кўчасида яшовчи Г.А. исмли аёл Сарикул кўчасида Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани Почта кўчасида яшовчи Ж.Қ. ва унинг танишларини Корея давлатига ишга юборишда ёрдам беришини айтиб, алдов йўли билан Ж.Қ.дан жами 14 900 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги кўрсатилган. Кўрилган чоралар натижасида Г.А. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси