Контейнер сотувчи фирибгарнинг қилмишлари фош бўлди

Контейнер сотувчи фирибгарнинг қилмишлари фош бўлди

http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz

Ҳозирда “бизнес” бошлайман, тадбиркорлик қиламан дегувчилар кўплаб топилади. Улар учун эса асосий муаммолардан бири жой (фаолият юритиш учун ер-майдони) ва хомашё маҳсулотларини сақлаш учун омборхона (ёки шунга ўхшаш) эканлиги сир эмас. Бундай иншоотларни қуриш учун анчагина вақт ва маблағ талаб этилиши сабабли баъзи фуқароларимиз ишларини енгиллаштириш мақсадида шундай вазифани бажариши мумкин бўлган тайёр бино ёки иншоот, мисол учун “контейнер” сотиб олиш орқали муаммоларига ечим топишни истайдилар.

Фуқароларнинг ана шундай муаммоларини яхшигина ўрганган “қаҳрамонимиз” эса уларнинг муаммоларига "ечим" топишни ваъда қилди...

Бухоро шаҳри Гулшан кўчасида яшовчи, 36 ёшли О.Ҳ. 2019 йилнинг август ойи бошларида Когон туманида яшовчи С.Р.нинг ишончига кириб, унга Ромитан туманида яшовчи “Нодир” исмли танишига тегишли бўлган 6 метрли, 2 дона, “YKTU” 2556573 ва “YKTU” 2556573 маркали кўчма контейнерни 1.100 АҚШ долларига сотиб олиб беришини айтиб, С.Р.дан аванс сифатида 250 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, қолган 850 АҚШ доллари пулларни кўчма контейнерларни айтган манзилига етказиб берганидан сўнг олишини ваъда қилади.

Орадан анча вақт ўтгач эса С.Р алданиб қолганлигини пайқайди. Натижада О.Ҳ. ушбу пулларни шахсий манфаатлари йўлида ишлатган ҳолда ваъда қилинган контейнерларни келтириб бермасдан, фирибгарлик жиноятини содир қилганлиги ойдинлашади.

Тергов жараёнида бир нечта фуқаролар О.Ҳ.нинг бундай қилмишидан жабрланганликлари тахмин қилинмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан О.Ҳ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси тегишли бандига асосан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Report Page