Бош қомусимиз — эркинлик ва фаровонлик кафолати

Бош қомусимиз — эркинлик ва фаровонлик кафолати



Конституция қомусий ҳужжат сифатида давлатнинг асосий қонуни ҳисобланади. У давлат тузилиши, унинг бошқарув шакли, давлат органларини тузиш тартиби, уларнинг ваколатлари, шахснинг ҳуқуқи, эркинлиги ва бурчларини белгилаб беради.

Бу йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигига 27 йил тўлади. Вилоятимизда ушбу қутлуғ сана муносабати билан кўплаб байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

Сана муносабати билан Андижон шаҳридаги муҳташам саройлардан бири бўлган "Ёшлар маркази"да тантанали тадбир бўлиб ўтди.  Унда вилоят ҳокимлиги  фаоллари, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, фахрийлар, ёшлар, тадбиркорлар, чет эллик инвесторлар, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тантанали йиғилишда Андижон вилояти ҳокими, сенатор Шуҳратбек Абдураҳмонов сўзга чиқиб, вилоят аҳлини қутлуғ сана билан табриклаб, вилоятимизда ўтган йиллар давомида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, халқимиз турмуш тарзини яхшилаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маъруза қилди, қомусимизнинг яратилиш тарихи, унинг демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, халқчиллиги, халқаро ҳуқуқ нормаларига мослиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. 

Шунингдек, республикамиз ҳаётидаги сиёсий жараёнлардан бири, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари ҳудудий кенгашларига ўтказилаётган депутатлик сайловлари тўғрисида ҳам ўз фикрларини билдирди. 

Тадбир бадиий қисмида хушовоз хонандалар ҳамда ҳаваскор ёшлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, рақслар, ҳарбийларнинг жанговар руҳдаги композициялари тадбир иштирокчиларига янада юқори кайфият бағишлади.  

Вилоятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, хусусан Конституциямизнинг муҳим жиҳатларини тарғиб қилиш ишлари давом этади.


Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram

Report Page