Коллеж ўқувчиларининг жанжали қон тўкилиш билан якунланди

Коллеж ўқувчиларининг жанжали қон тўкилиш билан якунланди


Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида 2018 йилнинг 22 сентябрь куни вақтинча “А.Т.Хўқандий” даҳасида яшовчи Политехника касб-ҳунар коллежи 2-босқич ўқувчиси И.И. ўзаро жанжал сабаб шу коллежнинг 2-босқич ўқувчиси Э.М.га пичоқ билан жароҳат етказган. Натижада Э.М. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, И.И. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page