“Кобальт”ни ҳайдаб қочган фуқаро қўлга олиниб, автомашина техник соз ҳолда эгасига қайтарилди

“Кобальт”ни ҳайдаб қочган фуқаро қўлга олиниб, автомашина техник соз ҳолда эгасига қайтарилди

Ички ишлар вазирлиги

Шу йил 5 ноябрь куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Олмозор туманида жойлашган Республика Патологик анатомия Маркази олидидаги автотураргоҳдан Э.Ж.га тегишли, қаровсиз қолдирилган “Кобальт” русумли автомашинани ҳайдаб қочган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Яккасарой тумани Қушбеги даҳасида яшовчи С.С. содир этганлиги аниқланиб, ушланди. У олиб қочган автомашина эса Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридан техник соз ҳолда топилиб, ўз эгасига қайтарилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси