Кобальт тез ёрдам машинасига бориб урилди.

Кобальт тез ёрдам машинасига бориб урилди.

Наманган ИИБ Ахборот хизмати

Шанба якшанба кунлари жорий этилган кучайтирилган тартибдаги карантин чекловларидан махсус стикерга эга бўлган ва махсус автотранспорт воситалари мустасно ҳисобланади. Гувоҳи бўлмоқдамизки айни шу кунлари автомашиналар деярли ҳаракатланмаяпти, ҳар куни эрталаб ва кечки пайт бўладиган тирбандликлар хам учрамаяпти. Бироқ, “Махсус стикерга эгаман, йўлларда автомобиллар кам, тезликни оширсам ҳеч нарса қилмайди”, қабилида иш кўраётганлар хам йўқ эмас. Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро 26 июль куни ўзига тегишли бўлган Кобальт русумли автомашинасини махсус стикер орқали Олмазор кўчасида бошқариб кетаётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай қарама қарши томондан келаётган Дамас русумли тез ёрдам машинасига бориб урилган. Натижада Кобальт ҳайдовчиси кўкрак қафаси юмшоқ тўқимаси лат ейиши билан шикастланган.

Тез ёрдам ҳайдовчиси эса оғир қўшма шикаст, бош мия ёпиқ шикасти, ўнг оёқ сон суягини ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Тез ёрдам автомашинасида йўловчи сифатида кетаётган фуқаро эса оғир тан жароҳати олиб кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай шифохонада вафот этган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Вафот этган марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Ҳайдовчилардан эса йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиб, автомобиль тезлигини оширмасликларини сўраб қоламиз. Зеро ҳайдовчининг рульдаги ҳаракати ўзи ва ўзганинг ҳаётига зомин бўлмасин. 

Report Page