«Йил тақризи» танлови талаб ва шартлари

«Йил тақризи» танлови талаб ва шартлари

@Akademnashr
*танловнинг умумий соврин жамғармаси 3.6 млн сўм

(Янгиланиш) Қадрли китобхонлар ва танлов иштирокчилари! 

«Йил тақризи танловини эълон қилганимиздан хабарингиз бор. Иштирокчиларнинг аксари тақризларни қабул қилиш муддатини узайтиришни сўраб, мурожаат қилмоқдалар. Кўп китобхонларда акция учун тасдиқланган асарлар йўқлиги ва китобларни етказиш учун бироз вақт талаб этилишини ҳисобга олиб, тақриз қабулини 20 январгача (шу куни ҳам) узайтирмоқчимиз. Пастдаги «ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛИШ ТАРТИБИ»даги «декабрь» сўзлари «январь»га ўзгарганини айтиб ўтмоқчимиз. Шундай экан, сизда ҳали ҳам ажойиб совринларга эга чиқиш имконияти бор. Танлов адолатли ўтиши учун барчага бирдек шароит, имконни яратсак, бас. 

📜 Тақризлар 2020 йил 20 декабрь 23:59 га қадар қабул қилинади;

📇 21 декабрь барча тақризлар @akademnashr каналига жойланади; 

📝 Баҳолаш жараёни 25 декабргача давом этади;

🏆 Натижалар 2020 йил 31 декабрь 19:00 да @akademnashr каналида эълон қилинади.

– Камида 300 та сўздан иборат бўлиши;

– Оригиналликка интилиш;

– Имловий, мантиқий хатоларсиз ёзилиши;

– Аввал ҳеч қаерда эълон қилинмаган бўлиши;  

– Асар сюжети очиб қўйилмаслиги (спойлер);

– Кўчирмакашликка йўл қўйилмаган бўлиши керак.

Матнлар 3 номинацияда баҳоланади:

1. Ҳакамлар эътирофи.

Ҳакамлар ҳайъати 3 та энг яхши тақриз эгасини аниқлаб беради. 

2. Мутолаачилар эътирофи.

Энг кўп ўқилган (энг кўп кўришлар сонига эга) 3 та тақриз муаллифлари ғолиб бўлади. 

3. Обуначилар эътирофи.

Энг кўп 👍 тўплаган 3 та тақриз эгаси тақдирланади.

*Бир иштирокчи фақат бир номинацияда ғолиб бўлиши мумкин. Бир неча номинацияда ўрин эгаллаган иштирокчининг энг яхши натижаси ҳисобга олинади.

✅ @akademnashr канали аъзоси бўлишингиз;

✅ Тақризларни Word файлга жойлаб @akademnashr_bot га юборишингиз;

✅ Тақриз якунида исм-фамилиянгизни ҳамда сиз билан боғланиш учун телефон рақамингизни ёзишингиз керак бўлади;

I. Ҳакамлар баҳолаган тақризлар учун

🥇 1-ўрин ғолибига: 1 000 000 cўм +

Хорхе Луис Борхес «Ал-Муҳтасимга яқинлашув»

Азим Суюн «Эй дўст ёхуд Азимнома»

«Сўз чамани» Абдулла Орипов

🥈 2-ўрин ғолибига: 500 000 cўм +

Баҳром Ирзаев «Қўқон тарихидан лавҳалар»

Андрей Платонов «Жон»

«Сўз чамани» Эркин Воҳидов

🥉3-ўрин ғолибига: 300 000 cўм +

Абдуқаюм Йўлдош «Пуанкаре»

Лао Зи «ДАО. Фазилатлар китоби»

«Сўз чамани» Лутфий

II. Кўришлар сони бўйича

🥇 1-ўрин ғолибига: 300 000 cўм +

Анвар Обиджон «Сайланма»

Шарифжон Аҳмедов «Бир тушнинг эврилишлари»

«Сўз чамани» Машраб

🥈 2-ўрин ғолибига: 200 000 cўм +

Шоҳруҳ Мирзо Раҳмонов «Мукаммал хотира»

Шоҳруҳ Мирзо Раҳмонов, Искандар Саттибаев «Сўз ёдлаш сирлари»

«Сўз чамани» Махтумқули

🥉 3-ўрин ғолибига: 100 000 cўм +

Шаҳло Ҳошимова «Аросатдаги одамлар»

«Сеҳрли китоб ёхуд Ҳитопадеша»

«Сўз чамани» Фузулий

III. «Ёқди» овозлари сонига қараб

🥇 1-ўрин ғолибига: 300 000 cўм +

Анвар Обиджон «Сайланма»

Шарифжон Аҳмедов «Бир тушнинг эврилишлари»

«Сўз чамани» Асқад Мухтор

🥈 2-ўрин ғолибига: 200 000 cўм +

Шоҳруҳ Мирзо Раҳмонов «Мукаммал хотира»

Шоҳруҳ Мирзо Раҳмонов, Искандар Саттибаев «Сўз ёдлаш сирлари»

«Сўз чамани» Нодир Жонузоқ

🥉 3-ўрин ғолибига: 100 000 cўм +

Жалолхон Умаров «Асл оталар»

«Сеҳрли китоб ёхуд Ҳитопадеша»

«Сўз чамани» Матназар Абдулҳаким берилади.


1.      Хорхе Луис Борхес «Ал-Муҳтасимга яқинлашув»

2.      Лао-зи «ДАО. Фазилатлар китоби»

3.      Шарифжон Аҳмедов «Бир тушнинг эврилишлари»

4.      Турсун Али «Маъюс шодлик»

5.      Анвар Обиджон «Сайланма»

6.      Фуруғ Фаррухзод «Қайғу гули»

7.      Андрей Платонов «Жон»

8.      Адиб Аҳмад Югнакий «Ҳибату-л-ҳақойиқ»

9.      Абдуқаюм Йўлдош «Пуанкаре»

10.   «Сеҳрли китоб ёхуд Ҳитопадеша»

11.   Шаҳло Ҳошимова «Аросатдаги одамлар»

12.   Азим Суюн «Эй дўст ёхуд Азимнома»

13.   Жалолхон Умаров «Асл оталар китоби»

14.   Shohruh-Mirzo Rahmonov «Mukammal xotira»

15.    «Фундаментал таълим тараққиётининг хитойча йўли»

16.   Фахриёр «Метаҳикоялар» Адабий мақолалар

17.   Баҳром Ирзаев «Қўқон тарихидан лавҳалар»

18.   Тарихнинг номаълум саҳифалари: илмий ахборот ва мақолалар, ҳужжат ва материаллар, хотиралар

19.   Нўмонжон Раҳимжонов «Бадиият – бош мезон»

20.   Саъдулло Қуронов «Галактикада бир кун»

21.   Эзоп «Ҳикматлар хазинаси: Масаллар»

22. Масару Ибука «Учдан кейин кеч»

23. Алишер Навоий «Муҳокамату-л-луғатайн»

*Юқоридаги китобларнинг электрон вариантлари мавжуд эмас. Агар сизда ушбу китоблардан ҳеч бири йўқ бўлса, унда @akademsavdo профили орқали сотиб олишинигиз мумкин, уйингизгача етказиб берилади.

Бугун ўқиганингиз – эртанги кунингизга пойдевор, тагзамин. Унутманг, фақат ўқиган, уққан, китобни ҳақиқий дўсти деб билган кишигина ютади. «Академнашр» китобсеварларни, чинакам китобхонларни қўллаб-қувватлашга ҳамиша тайёр.

Танлов бўйича савол ва мурожаатлар учун: +998933107321 @M_Speaker



Report Page