Китоблар ва курслар

Китоблар ва курслар


Китобларнинг афзалликлари:


а) Янгилар учун ажойиб восита - сиз янги майдонни синаб кўришни хоҳлайсиз, лекин сизга ёқишини билмаяпсиз. Курслар қиммат, китоб камчиқим.

б) Баъзи нарсаларга кенг нуқтаи назар солиш имкони.

Хотиржам ўқиш жараёнида янги фикрлар, инсайтлар ва тушунчалар пайдо бўлиши эҳтимоли катта.

Китоблар одатда таниқли шахслар томонидан ёзилади (номаълумлар учун бизнес адабиёти бозорига кириш қийин)


Китобларнинг асосий камчиликлари шундаки, маълумотлар кўпинча юзаки бўлади. Чунки материал турли ривожланиш даражасидаги массалар (ўқувчилар) учун мўлжалланган.


Курсларнинг афзалликлари:


а. Сиз ўзингизни ривожланиш даражангизга қараб танлаш имконингиз бор. Ҳам янги бошлаганлар, ҳам профессионаллар учун турли йўналишларда курслар мавжуд.

б. Назариядан ташқари сиз машқ ҳам  қиласиз. Агар сиз премиум режани қабул қилган бўлсангиз, сиз коуч билан мулоҳаза қила оласиз ва ўрганганларингизни тезда амалга оширса бўлади.

с. Устозлар аниқ воситалар ҳақида гапиришади. Биринчи дарсда асослар тушунтирадилар.

д. Энг долзарб маълумотлар берилади. Бу ерда нафақат курслар, балки тор мавзулар бўйича индивидуал веб-семинарлар ҳам бўлиш эхтимоли бор.


Курсларнинг асосий камчиликлари шундан иборатки, тренинг муаллифининг фикри ва тажрибаси материалнинг тақдимотига катта таъсир қилади, ҳозирда инфо-бизнес трендга айланган, шунинг учун фойдасиз курслар хам кўп (ҳамма осонликча пул топмоқчи 😉 ).


Хулоса: аввал сиз мавзу бўйича 2-3 та китоб ўқиб чиқинг, сўнгра курс ўтинг (шунда бир оз бўлса хам тушунча пайдо бўлади). Агар вақт кам бўлса, курсларни танланг. Тўлақонли, уй вазифалари ва фикр-мулоҳазалар билан алмашса бўладиган, ўзингизнинг лойиҳангизга тадбиқ қилиш имконияти бор курсларни танланг.


Сизнинг фикроингиз қандай?

komplexsoft.uz қарор қабул қилиш учун рақамлар ва кўрсаткичлар бу ерда.

Report Page