Китобхон она-китобхон бола

Китобхон она-китобхон бола


Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” шиори билан “Китобхон она-китобхон бола” мавзуидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида иштирок этган университет Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раиси, ректор маслаҳатчиси Ж.Сайфудинова “Китоб – маънавият хазинаси” мавзусида сўз юритиб, китоб инсоннинг фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўътабар ва муқаддас деб ҳисобланишини таъкидлаб, кишининг маданияти унинг ўқиган китобида акс этишини айтиб ўтди.

Шунингдек, кафедра ассистенти, қишлоқ хўжалик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) С.Казакова ҳамда талабалар М. Саидқосимова, К. Хўжаева, М.Хуршидова, Д. Рўзиқуловалар ўзлари мутолаа қилган китоблари ҳақида тадбир иштирокчилари билан ўртоқлашди.

Лойиҳанинг мақсади Оналар томонидан китобхонлик анъаналарини тиклаш орқали боланинг болаликдан китобхонлик ҳуқуқини таъминлаш, жамиятда китобхон онанинг ижобий имиджини шакллантириш.

Кутубхонани ёш оналар учун универсал китобхонлик таълими тизимига киритишни кучайтириш ва ота-оналарнинг болалар ўқиши масалаларида ваколатларини ошириш.

Китоб ва китобхонлик орқали оилада болаларни тарбиялаш бўйича илғор педагогик тажрибани оммалаштириш, Лойиҳани амалга оширишда оналарни ҳам жалб этишнинг турли шаклларидан фойдаланишдан иборат.

Хулоса қилиб айтганда, китоб бизга ҳаётни ўргатади, ҳар биримизни дунё сир-синоатлари ва маърифатидан баҳраманд этади. Улуғ аллома аждодимиз Шайх Нажмиддин Кубро таъкидлаганидек: “Китоб — саҳрода дўст, ҳаёт йўлларида таянч, ёлғизлик дамларида йўлдош, бахтиёр дақиқаларда раҳбар, қайғули дамларда мададкор, одамлар орасида зебу зийнат, душманларга қарши курашда қуролдир”.


Ахборот хизмати

Report Page