"Китоб ва китобхонлик инсон маънавияти кўзгузи".
Бухоро Маънавият сарчашмасиРеспублика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро шаҳар бўлинмаси ва вилоят ахборот кутубхона маркази билан ҳамкорликда Бухоро Солиқ техникумида Китобхонлик ҳафталиги доирасида "Китоб ва китобхонлик инсон маънавияти кўзгузи" мавзусида адабий-маърифий кеча ўтказилди. Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро шаҳар бўлинмаси, вилоят ахборот кутубхона маркази масъул ходимлари ҳамда техникум раҳбарияти ва ўқувчи ёшлар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар, китоб инсоният онгли ҳаёти ва маънавият оламининг бош тимсолларидан бири эканлигини таъкидлаб, у – бепоён олам бағрикенг, осмони баланддир. Китоб билим манбаи, инсоният тўплаган ҳикматлар хазинаси, ижтимоий онг маҳсулидир.
Бугун ватанимиз жадал ривожланаётган бир даврда аждодларимиз, донолар фикрида ўз аксини топган китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини шакллантиришга бўлган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Чунки ёш авлоднинг ҳар томонлама шаклланишида китоб мутолаасининг ўрни беқиёслигини англаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январда «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида»ги фармойиши қабул қилинди. Бу ҳужжатда аҳолининг кенг қатламини китоб ўқишга жалб қилиш, китоб ўқиш ва китобхонликни тарғиб этиш, вояга етган фарзандларимизни боғча ёшидан бошлаб китобга меҳрли қилиб тарбиялаш, китоб маҳсулотларининг мазмунига эътибор бериш, уларни чоп этиш сифатини яхшилаш, турли мазмундаги китоблар билан тўлдирилган китоб дўконларини кўпайтириш, китоблар фондини янада бойитиш кўзда тутилган.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев: «Китобсиз тараққиётга, юксак маънавиятга эришиб бўлмайди. Китоб ўқимаган одамнинг ҳам, миллатнинг ҳам келажаги йўқ», -дея таъкидлайдилар. Шунинг учун ҳам ёшларни ҳар томонлама фикрлайдиган, маънан етук, ҳар қандай ахборотларни ақл билан таҳлил эта оладиган, баркамол инсон қилиб тарбиялаш биз, тарғиботчилар, кутубхоначи ва ўқитувчиларнинг асосий вазифамиздир.
Тадбир якунида техникум талаба ёшлари томонидан шеърий баҳру байтлар, мусиқий чиқишлар кўнгилларни шод этди. Тадбирда фаол қатнашган бир гуруҳ ёшлар ҳамкор ташкилотларнинг Ташаккурномаси ва бадиий китоблар совға қилинди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази
Бухоро шаҳар бўлинмаси