Шахарга кириш қоидалари:
Озарбайжонга кириш қоидалари:
- 18 ёшдан катта йўловчилар COVID-паспорт ёки COVID-19 вакцинациясини ўтказишга қарши кўрсатмалар мавжудлигини тасдиқловчи сертификатни, шунингдек, рейс учишидан олдин 72 соат мобайнида коронавирусни аниқлаш учун ўтказилган ПЦР-тестнинг салбийлиги кўрсатилган сертификатни тақдим этишлари зарур.
COVID-паспорт, иммунитет сертификати ёки COVID-19га қарши вакцинация ўтказишга қарши кўрсатмалар мавжудлигини тасдиқловчи сертификати электрон тасдиқлаш атрибутларига эга бўлиши ва айнан давлат томонидан берилган бўлиши зарур. Ушбу ҳужжатлар аэропортда рўйхатдан ўтиш вақтида текширилади.
- 1 дан 18 ёшгача бўлган йўловчилар рейс учишидан олдин 72 соат мобайнида коронавирусни аниқлаш учун ўтказилган ПЦР-тестнинг салбийлиги кўрсатилган сертификатни тақдим этишлари лозим.
1 ёшдан кичик бўлган болалар учун ПЦР-тест талаб қилинмайди.
Боланинг ёши учиб кетиш санасини инобатга олган ҳолда ҳисобланади.
Ўзбекистонга кириш қоидалари:
- Хорижий давлатлардан Ўзбекистонга келаётган, COVID-19 га қарши вакцинация сертификати ёки эмланиш паспорти мавжуд бўлган (12 ёшдан катта бўлган) йўловчилар учишдан олдин ПЦР ёки экспресс-тестдан ўтишлари шарт бўлмайди.
Акс ҳолда, йўловчилар COVID-19 ПЦР-тестининг салбий натижасини (72 соат давомида амал қилади) ёки экспресс-тестни тақдим этишлари зарур бўлади.
Юқорида кўрсатилган барча ҳужжатлар/сертификатлар QR-кодга эга бўлиши керак.