Кинначиликни бўйнимга олишим керакми?
35–cавол: Бувим раҳматли одамларни қамчи ва нон билан даволар эди. Бир табиб мулла менга табиблик ва қамчини сен бўйнингга олишинг керак, деяпти. Яқинларим олмасанг, ҳаётинг қийинлашади, демоқда. Айтинг-чи, бу қанчалик тўғри ёки нотўғри?
Жавоб: Афсуски, бундай ҳолатлар тез-тез эшитилиб туради. Сиз айтган ҳолатларда жинлардан фойдаланиб, одамларни гўёки даволаш назарда тутилади. Фалончи фалон ишни бўйнингга олишинг керак. Олмасанг, у бўлади, бу бўлади. Касал бўласан, қийналасан, деган сафсаталар билан қўрқитадиганлар бор. Кимдир қамчи билан, кимдир нон билан, яна кимдир боболари ва момолари билан даволашни даъво қилади. Умуман олганда, буларнинг барчаси жинкашлик ҳисобланади. Яъни бу турдаги “дам солувчилар” жинлардан ёрдам оладилар. Жинлардан ёрдам олиш учун эса олдин уларга итоат қилиш талаб қилинади. Яъни жинлар “дамчи”ларга ёрдам беришлари учун улар жинларга бўй сунишлари керак бўлади. Жинларга бўй суниш деганда уларни улуғлаш, уларнинг номига жонлиқ сўйиш, ҳатто куфр сўзлари ёки амалларини қилиш тушунилади. Бу ҳақда замонамиз олимларидан жинлар соҳасида етук олим Ваҳид ибн Абдуссалом “Ас-Соримул–баттор” китобида батафсил айтган. Унда айтилишича, баъзи “дам солувчилар” жинлардан ёрдам олиш учун Аллоҳга исён қилишлари, жинларни эса улуғлашлари талаб этилади. Бу ўринда биринчи навбатда инсон ақидасини ўнглаш керак. Озгина қийинчилик (касаллик)дан қўрқиб жинларга итоат қилишни бўй нига олиб кетавермаслик керак. Яхшилик ва ёмонлик, фойда ва зарар фақат Аллоҳдан эканига иймони, ақидаси заиф инсонларгина рози бўладилар. Нафақат жинлар, балки бирор мавжудот Аллоҳнинг изнисиз зарар еткамайди. Аммо эътиқоди заифлар, Аллоҳ таолога ихлос билан бандалик қилмай диганларга жиншай тонларнинг ҳукмрон бўлиши Қуръони каримда айтилган. Аллоҳ таоло Ҳижр сурасида бундай марҳамат қилади: «(Иблис) деди: “Эй Раббим! У ҳолда менга (улар) қайта тириладиган кунгача (қиёматгача) муҳлат бергин!” (Аллоҳ) деди: “Бас, сен муҳлат берилганлардансан. Маълум вақт (қиёмат) кунигача”. (Иблис) айтди: “Эй Раббим! Қасамки, энди мени йўлдан оздирганинг сабабли, албатта, уларга (Одам болаларига) ердаги (барча гуноҳ ишларни) чиройли кўрсатиб қўюрман ва албатта, уларнинг ҳаммаларини йўлдан оздирурман. Илло, уларнинг орасидаги ихлосли бандаларинггина (бундан мустаснодир)”. (Аллоҳ) деди: “Менинг зиммамдаги тўғри йўл шуки, Менинг бандаларим устидан сен учун ҳеч қандай салтанат (ҳукмронлик) йўқдир, илло, сенга эргашган гумроҳларнигина (йўлдан оздира олурсан)”. Уларнинг (кофир ва гумроҳларнинг) барчаси учун ваъда қилинган жой жаҳаннамдир» (Ҳижр сураси, 36–43-оятлар).
Шунинг учун уламолар жинлардан ёрдам олишни шаръан ҳаром деб ҳисоблаганлар. Биринчидан бу бизларга нисбатан ғайб ҳисобланган нарса билан шуғулланишдир. Ундан ташқари қуй идаги оятлар ҳам жинлардан ва улардан ёрдам олишдан, уларнинг хатарларидан огоҳлантиради: «(Эй Муҳаммад! Айтинг): “Мен сизларга шайтонлар (жинлар) кимларга тушиши ҳақида хабар берайми? Улар барча бўҳтончи, гуноҳга ботган (фолчи–ромчи, коҳин)ларга тушурлар”» (Шуаро сураси, 221–222-оятлар).
«Уларнинг ҳаммасини жам этадиган Кунда (айтамиз): “Эй жинлар тўдаси! Инсонлардан (сиз чалғитганлар сонини) кўпайтирдингиз-ку?” (Шунда) уларнинг инсонлардан бўлган дўстлари (дейдилар): “Эй, Раббимиз! (Биз шунчаки) бир-биримиздан фойдаландик...» (Анъом сураси, 128-оят).
Бошқа оятда: “Инсонлардан бўлмиш (айрим) кишилар жинлардан бўлмиш кимсалардан паноҳ тилашар, уларга эса янада ҳаддан ошишни зиёда қилур эдилар”, дейилган (Жин сураси, 6-оят).
Уламолар мазкур оятлар ва бир қанча ҳадислардан келиб чиқиб, жинлардан ёрдам олиб дам солувчиларнинг оқибати ёмон бўлиши, дунё ва охирати хатарда эканини таъкидлайдилар. Тавфиқ Аллоҳдан.