Кимдир тирноққа зор ва яна кимдир…

Кимдир тирноққа зор ва яна кимдир…

Ички ишлар вазирлиги

Она уч ойлик чақалоғини сотмоқчи бўлди. Аммо унинг бу қилмиши ички ишлар органлари ходимлари томонидан фош этилди.

ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси

Жорий йилнинг 3 январь куни ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги “Оҳангарон” темирйўл бекати олдида тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида Оҳангарон туманида яшовчи, вақтинча ишсиз Г.И. ўзининг уч ойлик чақалоғини 400 АҚШ доллари эвазига “харидор”га сотаётган вақтида холислар иштирокида ушланди.

Ҳозирги кунда В.И. Оҳангарон шаҳар болалар касалхонасига топширилган.

Г.И.га нисбатан Тошкент минтақаси темирйўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси



Report Page