Ким Ду Кван ўзбек халқини мустақилликнинг 31 йиллик шодиёнаси билан самимий муборакбод этди

Ким Ду Кван ўзбек халқини мустақилликнинг 31 йиллик шодиёнаси билан самимий муборакбод этди

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати


Жанубий Кореялик инвесторлар томонидан шаҳримизда янги шаҳарча – “New moon city” лойиҳасини амалга ошириш борасида музокаралар давом этмоқда.

Нурафшонга ташриф буюрган делегация мазкур лойиҳа юзасидан консорциум ташкил этиш ва лойиҳа учун мақбул ер майдони танлаш масаласини шаҳар ҳокими М.Салиев билан биргаликда муҳокама қилди.

Делегация аъзоси Жанубий Корея Миллий ассамблеяси аъзоси жаноб Ким Ду Кван юртдошларимизни мустақиллигимизнинг 31 йиллик тантанаси билан самимий қутлар экан, “New moon city” лойиҳасини амалга ошириш бўйича асосий ташаббускор TDC Co. Ltd компанияси президенти ва бош директори жаноб Чой Ин Чанг ҳам мазкур табрикка қўшилиб, “New moon city” лойиҳасининг номланиши бевосита Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги рамзларидан бири бўлган байроқдаги ярим ой номига аталганлигини маълум қилди.

Маълумот ўрнида: 500 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиши назарда тутилган лойиҳа доирасида Ёнғин хавфсизлиги коллежи, университет ва касалхона, кўнгилочар марказлар, конференц марказ, савдо марказлари, турар жойлар, истироҳат боғи қурилиши белгиланган бўлиб, натижада 1800 нафар янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. 

Яқин келажакдаги режалар муҳокамасидан сўнг меҳмонлар шаҳар ҳокими бошчилигида Нурафшонда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишишди.



Report Page