"Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастури доирасида ҳоким ёрдамчилари томонидан 49 064 та лойиҳага ижобий тавсия берилган

"Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастури доирасида ҳоким ёрдамчилари томонидан 49 064 та лойиҳага ижобий тавсия берилган


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил

14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-306 сонли қарорига мувофиқ, мамлакатимизда “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури амалга оширилмоқда.

“Бизнесни ривожлантириш банки” Дастурни самарали амалга ошириш ва уни доимий равишда такомиллаштириб бориш бўйича асосий таянч банк сифатида белгиланган.

Ҳозирда Дастур доирасида банк тузилмалари, банк томонидан таъсис этилган Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси ва 14 та “Кичик бизнесга кўмаклашиш худудий марказлари” томонидан фаол амалий ишлар олиб борилмоқда.

“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс Дастурида  иштирок этиш истагида бўлганлар энг аввало банк томонидан ишга туширилган  Бизнес портал” платформасига онлайн ариза билан мурожаат қиладилар.

Бугунги чиқишимиз орқали тадбиркорлар ва фуқаролар томонидан “Бизнес портал” платформасига юборилган аризаларнинг ҳолати бўйича ахборот  тақдим этамиз.

2024 йил 24 май ҳолатига “Бизнес портал” платформасига келиб тушган аризалардан, 54 488 та  ташаббускорлар скоринг босқичида ижобий баҳоланди. Мазкур жараён инсон омили иштирокисиз амалга оширилмоқда.

 Шу кунга қадар ҳоким ёрдамчилари томонидан                    49 064 та лойиҳаларга ижобий тавсия берилган.

Ўз навбатида, ҳозирда ўрганиш учун ҳоким ёрдамчилари жараёнидаги лойиҳалар сони 2 424 тани ташкил қилади.

Лойиҳаларни баҳолаш ва танлаш гуруҳи томонидан               39 112 та лойиҳага ўқув жараёнига рухсат берилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар 4 524 та лойиҳа ташаббускорлари ўқув жараёнида иштирок этмоқда.

Шу билан бирга, энг муҳим босқич, яьни 34 588 та ташаббускор томонидан имтиҳон топширилган бўлиб, улардан 31 132 таси сертификатни қўлга киритишган.

Айни пайтга қадар барча тижорат банклари томонидан

19 377 та лойиҳага кредит ажратиш ишлари тўлиқ якунига етказилди. Уларни амалга ошириш учун лойиҳанинг умумий қиймати 1 трлн. 887 млрд сўмлик кредит шартномалари имзоланиб, ажратилган кредит ҳажми эса 1 трлн. 702 млрд сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз қуйидагилар онлайн ариза юбориш орқали “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс Дастурида иштирок этиш ҳуқуқига эга:

камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар, нодавлат таълим ташкилотлари, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари;

оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойихаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар.

Эслатиб ўтамиз “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс Дастурини 2023-2026 йилларда амалга ошириш учун давлат маблағлари ҳисобидан 6 триллион сўм ва халқаро молия институтларининг 1 млрд. 200 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари йўналтирилиши белгиланган.

 


Report Page