“Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги”га старт берилди

“Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги”га старт берилди


Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида комплекс тарғибот-ташвиқот тадбири бошланиши муносабати билан йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда сўзга чиққанлар ҳозирги ахборот асрида, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида компьютер ва рақамлаштирилган технологиялар муҳим аҳамият касб этишини билдиришди. Жумладан, ахборот технологиялари ривожланиб боргани сари, ундан ғараз мақсадда фойдаланувчилар ҳам ортиб бораётир. Чунончи, барча ҳудудларда содир этилаётган жиноятлар орасида интернет ва компьютер технологиялари билан боғлиқ ҳолатлар нисбати кескин ошмоқда.

Қашқадарё вилоятида кибержиноятларнинг олдини олиш ҳамда аҳолини кибероламдаги таҳдидлар, жиноятлардан ҳимоялаш ва иммунитетини ошириш мақсадида жорий йилнинг 1-31 июль кунлари вилоятдаги манфаатдор идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилади. Бу жараёнда инновацион тарғибот усулларидан фойдаланган ҳолда, барча аҳолини қамраб олиш режалаштирилган.

Тарғибот тадбирларида турли танловлар, концерт дастурлари ва инновацион ғоялар танлови ҳам уюштирилади.

Қашқадарё вилояти ИИБ


Report Page