Киберхавфсизлик маркази тавсиялари
@segmentuzҲар доим камида 8 та белгидан иборат кучли паролни ўрнатинг, катта ва кичик ҳарфлар, рақамлар ва махсус белгилардан фойдаланинг (масалан, @,#, $,%,& ва бошқалар). Шунингдек, осонгина тахмин қилинадиган парол ўрнатмаслик учун мураккаб пароллардан ташқари ҳар 2-3 ойда бир марта паролни янгилаб туринг, шу билан бирга аввалгисига ўхшаш паролни ўрнатишдан сақланинг.
- Турли веб-сайтларда рўйхатдан ўтиш учун бир хил махфий маълумотларидан фойдаланманг, Шунингдек, бепул парол менежерларини қўлламанг ва паролларни браузерларда сақламанг.
- Доимо икки факторли (2FA) аутентификация функцияларидан фойдаланинг.
- Фақат лицензияланган операцион тизимлар, дастурий таъминот ва антивируслардан фойдаланинг, уларни мунтазам янгилаб туринг.
- Шубҳали веб-ҳаволаларга ўтманг ёки номаълум дастурий таъминотни юклаб олманг.
- Веб-саҳифаларни очганингизда логин ва паролларингизни киритишдан олдин веб-сайтнинг манзилига ва веб-саҳифада турли хилдаги шубҳали символлар йўқлигига эътибор беринг ва ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилинг.
Telegram: https://t.me/segmentuz
Instagram: https://www.instagram.com/segment.uz
Facebook: https://www.facebook.com/segment.uz