Кембриждан келтирилган дарсликлар бўйича ўқитувчилар малакаси оширилади

Кембриждан келтирилган дарсликлар бўйича ўқитувчилар малакаси оширилади


Хабарингиз бор, Халқ таълими вазирлигининг Aмерика Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Aгентлиги (USAID) билан ҳамкорликда амалга ошираётган “Ўзбекистон Баркамоллик учун Таълим дастури” лойиҳаси доирасида Кембриж нашриёти томонидан ишлаб чиқилган 1-11 синфлар учун Инглиз тили ҳамда 5-11 синфлар учун Информатика ва ахборот технологиялари фан дарсликлари мамлакатимизга келтирилди. 

Ушбу дарсликлар маҳаллийлаштириб, ўзбек тилига таржима қилинди. Эндиликда 6,5 миллиондан ортиқ ўқувчилар юқори сифатли дарсликлардан, ўн минглаб ўқитувчилар эса юқори сифатли қўлланмалардан фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар.

Хўш, хориждан келтирилган дарсликлардан тўғри фойдаланиш бўйича ўқитувчилар етарли малакага эгами? 

Бу масалада А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти АҚШнинг Research Triangle Institute (RTI International) халқаро тадқиқот институти билан ҳамкорликда малака ошириш курсларини ташкил этишни режалаштирган.

RTI International ташкилотининг “Ўзбекистон Баркамоллик учун Таълим дастури” лойиҳаси раҳбари Jeri Burkholder ва лойиҳа маслҳатчиси Sonia Arias билан учрашиб, малака ошириш жараёнини самарали ташкил этиш ва унда учраши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этиш юзасидан фикр алмашдилар. 

Юқорида кўзда тутилаётган малака ошириш курслари ўқитувчиларга янги қўлланмалар (ўқитувчи китоби, ўқувчи китоби машқ китоби)дан қандай фойдаланиш ва ўқувчи стандартларига асосланган таълим асосида дарс бериш услубларини ўргатади.

Учрашув якунида, жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб, мактабларда қўлланилиши кутилаётган янги дарсликлар бўйича малака ошириш курсларига тизимдаги барча инглиз тили, информатика ва ахборот технологиялари фанлари ўқитувчиларини жалб этиш белгиланди.

Report Page